Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёзилган мактубларни эшитиб, у кишига бўлган муҳаббатингиз янада жўшиб, кўзингиздан қайноқ ёш оқишини истасангиз, марҳамат «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – буюк хулқ соҳиби» номли сийрат мусобақасини томоша қилинг.
Жорий йилнинг 6 май куни Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида навбатдаги маърифий учрашув ташкил этилди.
Унда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов томонидан муассаса ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабаларига "Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъмилаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати Концепцияси"нинг мазмун-моҳиятини ифода этувчи махсус курс машғулоти ўтиб берилди.
Тадбир давомида Концепцияда мустаҳкамланган виждон эркинлиги тамойиллари, диний эътиқод эркинлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик асослари ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари кенг ёритилди. Диний-маърифий соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати