Унинг (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз эътиқоди йўлида қатл этилишга тайёр экани, юқори маънавиятли уни етакчи деб билгани – унинг (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) аслий ростгўйлигини исботлайди. Муҳаммадни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёлғончига чиқаришга уриниш кўпдан-кўп муаммолар келтириб чиқаради. Боз устига, Ғарб тарихидаги буюк шаҳсларнинг бирортаси Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) каби кўп эътироф этилмаган... Шундай экан, биз Муҳаммадни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тушунишни хоҳласак, аввало, инсоф қилиб, унинг фитратидаги ростгўйлик ва мақсадда собитлик каби сифатларни тан олмоғимиз керак.
Алишер САТТОРОВ,
ЎМИ халқаро бўлим ходими
Cавол: Уйда бир қанча Қуръон китоблари бор. Кўпроқ биттасидан фойдаланаман. Бошқаларини ҳам ўқишим керакми ёки биттасини ўқиётганим кифоя қиладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Мусҳафи шарифнинг эҳтиромига зид иш қилинмаса, уйда бир нечта мусҳафлар туришининг зарари йўқ. Нечта мусҳаф бўлса, ҳаммасидан ўқиш керак деган талаб ҳам йўқ. Чунки киши ўзига қулай ва кўзи ўрганган битта мусҳафдан қироат қилиши мумкин. Агар ҳаммасидан ўқиб турса ёки хатм қилишда ҳаммасидан фойдаланса, нур устига нур бўлади. Уламоларимиз одамлар ўқий олмаса ҳам, хайр-барака умидида уйида мусҳаф сақласа бўлади, дейишган. Жумладан, “Фатовои Қозихон” китобида бундай дейилган:
“Уйида мусҳаф тутган, лекин ўқимайдиган киши ҳақида уламолар: “Агар у бу иши орқали хайр-баракани ният қилган бўлса, гуноҳкор бўлмайди, балки бундан савоб умид қилинади”, дейишган”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.