Самарқанд вилоятида оила қураётган ёшларнинг оилага бўлган жиддий муносабатини шакллантириш, оиланинг мустаҳкамлигида эр-хотиннинг иноқлиги хусусида тушунтиришлар бериш мақсадида кўплаб учрашувлар ташкил этилмоқда. Учрашувлар жойлардаги ФҲДЁ (фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш) бўлимларида ёш оила қурувчилар билан олиб борилиб, улар тобора такомиллашиб, сермазмунлик касб этиб бормоқда.
5 декабрь куни ўтказилган учрашувда оила муқаддаслиги, масъулияти, эр-хотин вазифаси, бурч ва мажбуриятлари ҳақидаги никоҳ риштасининг мустаҳкамлигини таъминловчи насиҳатлар билан бошланган. Шундан сўнг ёшларнинг дунёқараши, қаршисида турган ҳаётининг янги босқичи бўйича тасаввури нималардан иборат эканлигига эътибор қаратилган.
Муҳокама ва савол-жавоб услубида олиб борилган суҳбат асносида ёшлар дунёқарашлари, фикр доираларидан келиб чиқиб мулоҳазаларини баён қилдилар.
Таъкидлаш лозимки иштирокчиларнинг аксарияти дабдаба тарафдори эмас ва имкон қадар ота-оналарига енгиллик бўлишини истайдилар. Албатта, уларнинг ушбу хилдаги хулосага келишларида имом хатиблар томонидан олиб борилаётган тушунтириш ва насиҳатларнинг ҳам салмоғи катта. Зеро, Қуръони каримда:
“Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур”, дея таъкидланган. (Зориёт сураси, 55-оят).
Бу галги учрашувларнинг ўзига хос жиҳатларидан бири Булунғур тумани ФҲДЁ бўлимидаги суҳбат давомида коллеж талабалари томонидан қайнона келин муносабатларига бағишланган саҳна кўриниши намойиш этилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
100 та СИР-АСРОРЛИ ИБОРА
ёхуд
ОДАМЛАР БИЛАН
МУЛОҚОТ (оила, уй, ишхона, жамоат жойлари) ДАГИ
100 та “СЕҲРЛИ СЎЗ”
ни
УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:
(4-қисм)
1) Ассалому алайкум!
2) Катта раҳмат Сизга!
3) Умрбод миннатдорман Сиздан!
4) Умрингиз узоқ бўлсин!
5) Хўп бўлади!
6) Минг бор узр сўрайман Сиздан!
7) Кечирасиз!..
8) Сиздан кечирим сўрайман!
9) Мендан ўтди! Узр сўрайман! Кечиринг!
10) Сиз нима десангиз – шу!
11) Сизнинг гапингиз – мен учун қонун!
12) Сизнинг гапингиз – биз учун қонун!
13) Лаббай?!?
14) Эшитаман?!?
15) Амрингизга мунтазирман!
16) Миннатдорман!
17) Жуда тўғри айтдингиз!
18) Тўғри айтасиз!
19) Гапингиз ниҳоятда тўғри!
20) Фикрингиз жуда маъқул!
21) Илтимос Сиздан, кечиринг!..
22) Илтимос, мени кечиринг!..
23) Тўғри айтдингиз!
24) Сизни жуда яхши тушуниб турибман!
25) Қўлларингиз дард кўрмасин!
26) Сизга гап йўқ!
27) Жуда чиройли!
28) Жуда-жуда маъқул!
29) Бу ҳам яхшиликка!
30) Бунда ҳам бир ҳикмат бор!..
31) Муаммо йўқ!
32) Ҳеч қандай муаммо йўқ!
33) Ҳеч қандай эътирозим йўқ!
34) Овора бўлманг!
35) Асло овора бўлманг!
36) Ҳечам овора бўлманг!
37) Сизни овора қилганим учун минг бор узр сўрайман Сиздан!
38) Ҳижолат бўлманг!
39) Яхши кунларингизда қайтарайлик!
40) Тўйларингизда қайтарайлик!
41) Доим хизматларингиздамиз!
42) Кўнглингиз тўқ бўлсин!
43) Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади!
44) Борингизга шукр!
45) Минг бор узр!
46) Минг бор-минг бор узр!
47) Зўр чиқибди, ярашибди!
48) Минг бор-минг бор узр сўрайман сиздан!
49) Мен хато қилдим, узр, кечирасиз!
50) Айбимни тан оламан, кечирасиз!
51) Узр-узр-узр!
52) Иккинчи ундай қилмайман, кечиринг!
53) Бошқа такрорланмайди, кечирасиз!
54) Бир қошиқ қонимдан кечинг!
55) “Бунда ҳам бир ҳикмат бор...” дейилади-ю ўзи...
56) Катта илтимос Сиздан!
57) Билмай қолибман, узр, кечирасиз!
58) Ўтиниб сўрайман Сиздан!
59) Мана шу хислатингизга тан бераман-да!
60) Шу феълингизга гап йўқ-да!
61) Сиздан роса ҳам миннатдорман!
62) Ташаккурларим Сизга!
63) Эътиборингиз учун катта раҳмат Сизга!
64) Сизга катта раҳмат меҳрли эътиборингиз учун!
65) Меҳрли эътиборингиз учун Сизга катта раҳмат!
66) Сиз нима десангиз – шу!
67) Сиз қандай айтсангиз, худди шундай бўлади!
68) Бажарамиз! Хўп бўлади!
69) Зўр!
70) Жуда-жуда зўр!
71) Гап йўқ!
72) Қойил!
73) Жуда ажойиб!
74) Жуда ҳам чиройли!
75) Мутлақо гап йўқ!
76) Сизга ёқса – бўлди!
77) Сизга ёққани – бизга ёққани!
78) Ана энди кўнгилдагидай бўлди!
79) Мана энди хотиржам бўлдим!
80) Хизматингиздаман!
81) Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
82) Доим соғ-омон бўлинг!
83) Ҳорманг!
84) Жуда хурсанд бўлдим!
85) Мен Сиздан кечирим сўрайман!
86) Зўр чиқибди!
87) Жуда ҳам зўр чиқибди!
88) Олдиндан катта раҳмат Сизга!
89) Умуман гап йўқ!
90) Гап бўлиши мумкин эмас!
91) Сизнинг ҳурматингиз биз учун чексиз!
92) Сизнинг ҳурматингиз мен учун чексиз!
93) Тарбиянгизга қойил қолдим!
94) Сизга тарбия берган Ота-онангизга минг раҳмат!
95) Тан бердим!
96) Тан бермасдан иложи йўқ!
97) Офарин!
98) Узр! Узр! Узр!
99) Мени кечиринг, илтимос Сиздан!
100) Минг-минг-минг бор кечирим сўрайман Сиздан!
Чегараси йўқ) ...
*СИЗ яна қўшишингиз мумкин...
**ЭНГ муҳими: жумлаларни ЎЗ ВАҚТИДА ва ЎЗ ЎРНИДА ишлатиш !!!
***ЭНГ асосийси: ушбу сўзлар фақат ТИЛдан эмас, балки ДИЛ (!) дан чиқсагина СИР-АСРОРЛИ ва “СЕҲРЛИ” бўлади...
Меҳрибон Парвардигоримиз ўзларимизни ҳам, фарзанд-зурриётларимизни ҳам Ўзи буюрган, Жаноби Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган, ўтмишда ўтганларимизнинг руҳлари шод бўладиган, халқимиз хурсанд бўладиган, ота-оналаримиз рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!
Иброҳимжон домла Иномов.