Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20-21 январь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистондаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжидида ҳам бўлиб, у ерда диний идора вакиллари, қорақалпоғистонлик фахрийлар ва нуроний отахонлар билан учрашган эди. Учрашувда ушбу жомеъни қайта қуриш, теварак-атрофини янада обод қилиш бўйича берилган кўрсатмалар асосида масжидининг қурилиш ишлари жадал бошлаб юборилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикасидаги қозиётидан олинган хабарга кўра, ушбу жоме масжиднинг қурилиш ишлари ўз ниҳоясига етган.
Ушбу жоме масжид Қорақалпоғистон диёридаги энг муҳташам масжид бўлиб, унда намозхонлар учун барча қулайликлар муҳайё қилинган. Ҳозирда қорақалпоғистонлик мўмин-мусулмонларнинг қувончи чексиз.
حدثنا أبو قلابة عبد الملك بن محمد حدثنا عبد الصمد بن عبد الوارث نا شعبة عن عبد الملك بن عمير عن مصعب بن سعد عن أبيه عن النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم أنه كان يقول: ”اللهم إني أعوذ بك من الجبن والبخل وفتنة المحيا وفتنة الممات وفتنة المسيح الدجال“
Мусъаб ибн Саъд отасидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Аллоҳим Сендан қўрқоқликдан, бахилликдан, ҳаёт ва ўлим фитнасидан, Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман”, дер эдилар”.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси