Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Сентябр, 2024   |   24 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:57
Қуёш
06:16
Пешин
12:19
Аср
16:25
Шом
18:14
Хуфтон
19:27
Bismillah
27 Сентябр, 2024, 24 Рабиъул аввал, 1446

Кўкалдошдаги сийрат мусобақасида ғолиблар аниқланди

1.12.2017   7755   1 min.
Кўкалдошдаги сийрат мусобақасида ғолиблар аниқланди

Кеча, 30 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида мавлуд ойи муносабати билан “Келинг пайғамбаримизнинг сийратларини ўрганайлик” номли сийрат мусобақаси бўлиб ўтди. 

Тадбир пешин намозидан сўнг, тиловату Қуръон ўқилиб бошланди. Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлар идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов очиб берди. 

Мусобақада иккинчи, учинчи ва тўртинчи курс талабалари иштирок этиб, ғолиблар умумий баллар ҳисобига кўра аниқланган. Якуний ҳисоб-китобларга кўра, учинчи курс талабалари биринчи, иккинчи курс талабалари иккинчи ва тўртинчи курс талабалари учинчи ўринни эгаллаган. 

Абу Бакр Мансуров, Камрон Мусобоев ва Шерзод Солиевлар мусобақанинг энг яхши иштирокчилари сифатида эътироф этилган.

Мусобақа ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган.

ЎМИ матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Капитан кусто хижолат бўлди

26.09.2024   3825   1 min.
Капитан кусто хижолат бўлди