Бўлим мудири: Исломиддин Зуҳриддинов
Қабул вақтлари |
Душанбадан Жумагача, 09-00 дан 17-00 гача |
Телефон рақами |
+99871 150-64-17 |
Электрон почта |
|
Идора, бўлимлар, масжидлар, зиёратгоҳлар ва бошқа тизимдаги муассасаларда раҳбарият кўрсатмаси асосида назорат-тафтиш ўтказади; режа асосида вилоятларга хизмат сафарига чиқиб, масжидларнинг молиявий фаолиятини ўрганади; йил давомида ҳар чоракда шаҳар ва вилоят бош имом-хатибларининг молиявий ишлари бўйича ёрдамчилари (муҳтасиб) билан мажлис ўтказади; белгиланган тўловларни ўз вақтида тўламаган ёки тўлай олмаган масжидларнинг аҳволини ўрганади; вакиллик ва вилоятлар масжидлари ходимларининг ойлик маоши, даромад солиғи, коммунал тўловлар ва турли мажбурий тўловларни ўз вақтида тўланиб боришини таъминлайди; идора тасарруфидаги ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини назорат қилади; Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро марказлари ва вакилликларнинг йиллик ҳаражатлар сметасини тайёрлашда уларга яқиндан ёрдам беради ҳамда уларнинг молиявий фаолиятини назорат қилади; ҳар чоракда идора тасарруфидаги барча масжидларнинг молиявий ҳисоботларини қабул қилади; идорадан моддий ёрдам сўраб мурожаат этган масжид ва билим юртлар молиявий аҳволини ўрганиб чиқиб, идора раҳбариятига тақдим этади; масжид ва зиёратгоҳлар томонидан амалга оширилган хайрия ишларининг маълумотини олиб боради;
Бўлимда:
Ойбек Хушвақов – Муҳтасиблик бўлими бош мутахассиси;
Бахтиёр Абдуллаев – Муҳтасиблик бўлими етакчи мутахассиси лавозимларида фаолият олиб боришади.
Бўлим ҳаётидан лавҳалар
Хабарингиз бор, Ўзбекисто Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида йирик халқаро конференция бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли анжуманда иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган Мусулмон донишмандлари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ҳамда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори, профессор Музаффар Комилов ўртасида учрашув ўтказилди.
Суҳбат аввалида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш энг устувор вазифалардан эканлиги алоҳида таъкидланди.
Мусулмон донишмандлари кенгаши билан алоқаларни ривожлантириш, диний бағрикенглик ҳамда анъанавий ислом қадриятларини мустаҳкамлаш борасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, Мусулмон донишмандлари кенгаши билан ҳамкорликда буюк аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, хусусан, Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанд шаҳрида қайта барпо этилаётган Имом Бухорий мажмуаси фаолияти доирасида самарали алоқаларни йўлга қўйиш масалалари хусусида сўз юритилди.
Бугунги кунда бутун дунё мусулмонлари учун аҳиллик, тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни турли хавф-хатарлардан асраш масалалари ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Бу йўналишда томонлар кенг ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув якунида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш, делегациялар ташрифларини амалга ошириш, биргаликда турли илмий ва амалий тадбирларни ташкил этишга келишиб олинди.