Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Январ, 2025   |   8 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:35
Аср
15:30
Шом
17:14
Хуфтон
18:33
Bismillah
08 Январ, 2025, 8 Ражаб, 1446

Фото: Турли дин вакиллари жамланган анжуман иш бошлади

16.11.2017   5001   1 min.
Фото: Турли дин вакиллари жамланган анжуман иш бошлади

Бугун, 16 ноябрь куни Тошкент ислом университетида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси ва ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ташаббуси билан “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилмоқда.

Ушбу анжуман “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни”га бағишлаб ўтказилаётгани айтилган бўлиб, унда Дин ишлари қўмитаси вакили, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ва бошқа диний конфессия вакиллари иштирок этмоқда.

Конференцияда турли эътиқод вакилларининг иштирок этиши Ўзбекистон Республикасида диний бағрикенгликнинг таъминланганидан дарак беради.

Анжуманда Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарч, ВМ ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ватикан давлатининг Ўзбекистондаги нунцийси Челестино Мильоре, Тошкент рус проваслав черкови митрополити Викентийлар маъруза билан иштирок этганлари маълум қилинди.

Анжуман тафсилотлари билан таништиришда давом этамиз.

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Кийимимда қон асоратини кўриб қолдим

7.01.2025   1860   1 min.
Кийимимда қон асоратини кўриб қолдим

Cавол: Кийимимни алмаштирганимда ички қисмида қон асоратини кўриб қолдим. Қарасам баданимда яра пайдо бўлган экан. Ушбу яра қачон чиққан, қон қачон кийимимга текканини билмайман. Шунда мен неча кунлик намозларимни қайта ўқишим керак?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Кийимга қон қачон текканини билмаган киши аввалги намозларини қайта ўқимайди. Чунки нажосат теккани кийим эгаси ёки бошқа кишига аниқ кўринмагунича бу кийим пок ҳукмида бўлади. Шунинг учун нажосат теккани билинган вақтдан нопок бўлди, деб ҳисобланади ("Мажрол-анҳур аъла Мултақол-абҳур" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.