Мисрнинг нашрларидан бири бўлган “Ал-Ватан” газетасида нашр этилган ҳабарга кўра, “Ал-Азхар” университети фармацевтика факультетининг 18 ёшли талабаси Шариф Сайид Мустафо Қуръони каримни Аллоҳ таолонинг марҳамати билан 3 ойда ёд олишга муваффақ бўлди. Қолаверса, Шариф Имом Бухорий ва Имом Муслим ҳазратларининг “Саҳиҳ ҳадислар тўплами”ни 40 кунда хотирасига жойлаштириб олди.
Унинг бундай ноёб қобилиятига 100 бетлик матнни 6 дақиқада ўқиш иқтидори сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Қуръони каримни бундан ҳам қисқа муддатда ёд олганлар бўлиши мумкин, лекин икки йирик хадислар тўпламини 40 кунда ёд олиш Аллоҳ таоло ҳаммага ҳам насиб этмайдиган нодир қобилиятдир.
Алишер САТТАРОВ
Халқаро алоқалар бўлими ҳодими
Аллоҳ таоло инсониятни озодаликка, жисму иймони, уй-жойи – Ватанини пок тутишга, боғу роғлар ўстирувчи ва Ер юзини обод қилувчилардан бўлишга чақиради.
Юқоридаги чақириққа монанд айни кунларда ЎМИ Бухоро вилояти вакили Жобир домла Элов бошчилигида вилоятимиздаги барча масжид, мадраса ва зиёратгоҳларда яшил маконларни кўпайтириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилиб, дин пешволари томонидан ҳудудларда яшил майдонлар барпо этилмоқда.
Зеро, ҳадис шарифларда: “Албатта, фаришталар экин ёки кўчат экувчининг ҳаққига, модомики, эккан нарсаси кўкариб тураркан, истиғфор айтиб туришади”, - дейилади.
Яратган Зот бу ҳайрли ишларни бардавом ва барокатли қилсин!
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати