Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2018 йил Ҳаж ва Умра мавсуми зиёратчилари учун тўрт валентлик, бир дозалик ACYW-135 менингококк вакцинаси ва мавсумий грипп вакцинасини сотиб олиш юзасидан тендер эълон қилади.
Шунингдек, 2018 йил Ҳаж ва Умра мавсуми зиёратчилари учун Ўзбекистон рамзи туширилган камзул ва сумка тикиб бериш юзасидан тендер ўтказилишини эълон қилади.
Ҳисоб-китоб миллий валютада пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади
Маълумот учун телефонлар: (+99871) 240-18-58 (+99871) 150-18-58
Ал-Азҳар университети ҳузуридаги Хорижий талабалар таълимини ривожлантириш марказида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари учун ташкил этилган араб тили бўйича малака ошириш дастури якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Икки ҳафта давом этган ўқув курси араб тили ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини ошириш, замонавий педагогик ёндашувлар ва тил ўқитишнинг илғор методикаларини ўрганишга қаратилди.
Дастур якунида ўтказилган тантанали маросимда марказ раҳбари, профессор-доктор Наҳла ас-Саидий иштирокчиларга сертификатларни топширди. У мазкур ташаббус Ал-Азҳарнинг араб тилини халқаро миқёсда оммалаштиришга қаратилган лойиҳалари доирасида амалга оширилганини таъкидлади.
Тадбир давомида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Наҳла ас-Саидий Тошкент ислом институти билан академик алоқаларни мустаҳкамлаш ва қўшма дастурларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзолаш ташаббусини илгари сурди.
Ўз навбатида, Тошкент ислом институти вакиллари дастур юқори савияда ташкил этилгани учун Ал-Азҳар университети раҳбариятига миннатдорлик билдирдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати