Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ,
Муҳтарам Президент Жаноби олийлари,
Сиз ва Сиз орқали барча юртдошларимизни улуғ айём – Қурбон ҳайити билан муқаддас заминда ҳаж ибодатини бажариб юрган ҳожиларимиз номидан самимий муборакбод этамиз.
Истиқлол шарофати билан динимиз арконларини эмин-эркин адо этиш учун барча шароитлар, хусусан, Ватанимиздан муборак ҳаж сафарига бораётган фуқароларимиз учун яратиб берилаётган қулай имкониятлар Сизнинг ўз халқига бўлган ғамхўрлигингиз намунасидир.
Миллий ва диний қадриятларга, бағрикенглик тамойилларига кўрсатаётган алоҳида эътибор ва эҳтиромингиз туфайли юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар қадамжолари обод этилиб, уларга янгича салобат бахш этилиши, халқимиз, айниқса, ёшларимиз маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган эзгу ва хайрли ишлар халқимизни янада улкан зафарлар сари руҳлантирмоқда.
Шу кунларда байрам устига байрам – Қурбон ҳайитини байрам қилишимиз Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги билан бирга нишонлаётганимизнинг замирида катта ҳикмат ётибди.
Яна шу кунларда 7200 дан зиёд юртдошларимиз ҳаж ибодатини адо этмоқдалар. Улар орасида Юртбошимиз ташаббуслари билан муборак сафарга жўнатилган 138 нафар Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари – табаррук ёшдаги отахонларимиз ҳам муборак сафарда Яратгандан Ватанимиз тараққиёти, халқимиз равнақини сўраб Маккаи мукаррамада, Арафот ва Мино водийсида дуои хайрлар қилмоқдамиз.
Биз ўзбекистонлик ҳожилар Арафотда туриб, Сизнинг раҳнамолигингизда мустақил юртимиз ҳамиша омон, элимиз тинч, турмушимиз янада фаровон бўлишини Яратгандан илтижо қилиб сўрамоқдамиз.
Муҳтарам Президент Жаноблари, Аллоҳ таолодан Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат тилаб, халқимиз ва азиз диёримизни ҳамиша ўз паноҳида асрашини сўраб дуолар қилиб қоламиз.
Ўзбекистон ҳожилари
Макка шаҳри, Арафот водийси,
2017 йил 31 август
Шу кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида Иордания вақф ва ислом муқаддасотлари ишлари вазирлиги томонидан Ислом дини тинчлик, бағрикенглик, мўътадиллик экани ва уни ҳар қандай зўравонлик, куч ишлатиш, тоқатсизлик кабиларга қарши эканини ўз ичига олувчи «Амман рисоласи» нинг моҳиятига бағишланган 45 илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда Иордания вақф вазири Холилий, Иорданиядаги Қирол Абдуллоҳ II номидаги даъватчилар тайёрлаш, малакасини ошириш институти ректори доктор Абдуссатор, Иордания бош муфтийси Аҳмад Ҳасанот, Иордания қироллик ҳузуридаги Қуддус ишлари қўмитаси аъзоси доктор Муҳаммад Сидр ва бошқалар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Саййиджамол домла Масайитов ўз маъруза ва суҳбатлари билан иштирок этмоқда.