Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Июл, 2025   |   24 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:27
Қуёш
05:06
Пешин
12:34
Аср
17:39
Шом
19:56
Хуфтон
21:27
Bismillah
19 Июл, 2025, 24 Муҳаррам, 1447

Қуръонни тадаббур ила ўқишнинг фойдаси

13.07.2017   13698   8 min.
Қуръонни тадаббур ила  ўқишнинг фойдаси

Қуръони каримни тиловат қилиш натижасида ўқувчи кишига дунё ва охиратда жуда ҳам кўплаб фойдалар бор. Бироқ, мана шу фойдаларни яна ҳам кўпроқ ва унумлироқ қиладиган бир амал мавжуд. Бу тадаббур ила қироат қилмоқдир. Қуръони каримни тадаббур ила ўқишда кишига кўплаб фойдалар бўлиб, уларни баён қилишдан олдин тадаббур ила қироат қилиш нима эканлигини келтириб ўтсак.

 Тадаббур – бирор нарса ҳақида фикр юритмоқ, мулоҳаза қилмоқ деганидир. Қуръони каримни қироат қилишда эса Қуръони каримдаги оятлар борасида фикр юритиб, ақл-идрок қодир бўлган даражада оятлардаги Аллоҳ таолонинг муродини англамоқ ва фаҳмламоқдир.

Энди эса тадаббур туфайли пайдо бўладиган фойдаларнинг энг афзалларини баён қиламиз:

  1. Тадаббур ила Қуръон ўқиш - Иймон шоҳтомирларини бақувват қилади. Қуръони карим оятларини тадаббур қилиш мўмин кишини бу китоб ҳақиқатда Аллоҳ таолонинг ҳузуридан нозил қилинганига бўлган ишончини кучайтиради. Негаки, тадаббур ила ўқувчи Қуръон оятлари ичида хоҳ лафзларда, хоҳ тугалланган маъноларда бўлсин бир-бирига мухолифини топа олмагач, оятларнинг мукаммаллигидан бириси ўрнига бошқасини, ёки бирор лафзни ўзини алмаштириш мумкин бўлмаганидан албатта, бу китоб яккаю ягона Аллоҳ таолонинг нозил қилгани эканлигига яна ҳам ишончи ортади. Демак, Қуръони каримдаги:

 أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآَنَ وَلَوْ كَانَ مِنْ عِنْدِ غَيْرِ اللَّهِ لَوَجَدُوا فِيهِ اخْتِلَافًا كَثِيرًا 

Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?! Агар (у) Аллоҳдан ўзганинг ҳузуридан (келган) бўлса эди, унда кўпгина қарама-қарши гапларни топган бўлур эдилар. (Нисо сураси, 82 оят), деб таърифланганига яна бир бор инониб, иқрор бўлади. Мана шу ишонч  Аллоҳ таолонинг:

 قُلْ نَزَّلَهُ رُوحُ الْقُدُسِ مِنْ رَبِّكَ بِالْحَقِّ لِيُثَبِّتَ الَّذِينَ آَمَنُوا وَهُدًى وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ 

(Эй, Муҳаммад! Уларга) уни (яъни Қуръонни) Руҳул-Қудус (Жаброил) Раббингиз (тарафи)дан иймон келтирганларни (динда) собитқадам қилиш учун мусулмонларга ҳидоят ва башорат бўлган ҳолида барҳақ нозил қилганини (уларга) айтиб қўйинг! (Наҳл сураси, 102 оят), деб нозил қилган оятидаги иймоннинг саботини рўёбга чиқаради. Мана, ўн тўрт аср  ўтаётган бўлсада, илоҳий мўъжиза – Қуръони карим оятларида келтирилган маълумотларда бирорта хато  жумла топилгани йўқ, топилмайди ҳам. Фалакиёт, коинот, ҳайвонот, наботот, илоҳиёт ва табииётга доир оятларнинг нақадар тўғри ифода этилгани кун сайин ўз тасдиғини топиб келаётир.

 

  1. Тадаббур ила Қуръон ўқиш - Аллоҳ таолони танитади. Инсоният яратилибдики ўзи, атрофидаги борлиқ, уларни Яратган Зот ҳақида билишни, танишни хоҳлайди. Қуръони карим эса мана шу нарсаларга жавоб беради. Атроф, борлиқ яратилиши ҳақида хабар беради. Бутун оламлар Парвардигорининг зоти, исмлари ва сифатлари ҳақида баён қилади. Нималар У Зотга хос экани, У Зот нималардан пок ва муназзаҳ эканлигини ўргатади. Бандаларнинг Ўз Роббилари олдидаги вазифаларини, У Зотга боғланиш йўлларини ва У Зотга яқин кишилар сифатларини кўрсатиб беради.
  2. Тадаббур ила Қуръон ўқиш - Аллоҳ таолога бандалик қилишни шакллантиради. Қуръони каримни тадаббур ила қироат қилиш Аллоҳ таоло биздан нималарни хоҳлагани ва бизларга нимани нозил қилганини билишимиз учун энг яхши восита ва энг ишончли йўл кўрсатувчидир. Чунки, Қуръони карим бандалар бажариши лозим бўлган шариатнинг асосидир. Шу асосга кўра банда буйруқларга амал қилиш, қайтариқлардан сақланиш амалиётини шакллантириб боради.
  3. Тадаббур ила Қуръон ўқиш - Мусулмон кишига барча ишларини Аллоҳ таоло буюрганидек амалга оширишга ундайди, намозида ҳам намоздан ташқарида ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида тургандагидек бўлишни шакллантиради. Мусулмон бўлмаганларга эса, агар инсофли, адолатли бўлса, иймон ва ислом неъматини ҳадя этади.
  4. Тадаббур ила Қуръон ўқиш - Қалбларни ва барча борлиқни ислоҳ қилади. Қалбдаги иймон, ишонч уруғлари тадаббур суви ила суғорилса куртак очишга, ўсиб, бақувват илдиз олишга ҳамда ҳосил қилишга олиб келади. Бу уруғни ўсишдан тўхтатишга уринадиган турли хил шайтоний, шаҳвоний васвасаларни ўчиради, тозалайди. Аллоҳ таоло:

 يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَتْكُمْ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ 

Эй, одамлар! Сизларга Раббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк ва бошқа иллатлар)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди (Юнус сураси, 57 оят), дея лутф этган. Дарҳақиқат, Қуръон оятларида келтирилган ваъз-насиҳат, эслатма, амр ва наҳйлар унга амал қилувчиларга моддий ва маънавий жиҳатдан фойдалидир. Айниқса, дилларидаги бузуқ ақидалар, салбий иллатлар тузатилар экан, инсоннинг диний ва дунёвий ишлари ўз-ўзидан изга тушиб, икки дунё саодатига эришиш имконияти туғилади. Бунинг учун фақат чин иймон ва тўғри эътиқод бўлиши зарур. Бу эса, оятда айтилганидек барча қалбий разилликларга шифо бўлади.

  1. Тадаббур ила Қуръон ўқиш - Озуқа, шифо ва ҳимоя-қалқондир. Қуръони каримни тадаббур ва ихлос билан ўқишлик ила инсон кўзлаган мақсадига етади. Оч бўлса қорни тўяди, бемор бўлса шифо топади, ҳимояга муҳтож бўлса Аллоҳнинг Ўзи уни Ўз ҳимоясига олади. Энг кучли руҳий озуқа ҳам Қуръонни тадаббур ила қироат қилиш ила бўлади. Аллоҳ таоло Ўз каломи шарифида “” (Исро,82 ) дейди. Бошқа бир ояти каримада эса “” (фуссилат, 44) деб хушхабар беради.
  2. Тадаббур ила Қуръон ўқиш - Ақлларни ўстиради. Қуръони каримдаги кўплаб ояти карималарда Аллоҳ таоло нозил қилган нарсалар борасида тадаббур қилиш, ақл ишлатиш, фикр юритиш ҳақида буюрилган. Мазкур иш ақл, инсон онги учун энг фойдали машғулот ҳамдир. Чунки, инсон ақли ва онги мана шу нарсалар билан чархланиши, янада ўткирланишини замонавий илм-фан ҳам исботлаган. Бу услуб хотирани мустаҳкамлашда ҳам улкан аҳамият касб этади.

Булардан ташқари Қуръони каримдаги оятлар борасида тадаббур қилиш инсонлардаги мулоҳаза қилиш, ҳолатларни тўла илғай олиш каби хусусиятларни ўстиради. Фикрларни теран ва равшанлаштиради. Киши дунёқарашини, атрофдаги нарсаларга бошқача нигоҳ ила қарашни ўргатади. Натижада, киши борлиқ, инсоният ва бошқа нарсалар ҳақида тасаввур ва билим ҳосил қилади. Бу ҳақиқатдан энг яхши манфаат бўлади. Зеро, Қуръони каримда бежизга:

 أَمْ مَنْ هُوَ قَانِتٌ آَنَاءَ اللَّيْلِ سَاجِدًا وَقَائِمًا يَحْذَرُ الْآَخِرَةَ وَيَرْجُو رَحْمَةَ رَبِّهِ قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ 

Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи,  охиратдан қўрқадиган ва Парвадигорининг раҳматидан умид қиладиганкиши (билан бошқалар баробарми?!) Айтинг:Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?! Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар (Зумар сураси, 9 оят) дейилмаган. Яъни олимлар билан жоҳил (илмсиз)лар маърифатда ёки мўминлар билан 

кофирлар савоб ва тоатда ёхуд пайғамбарни тасдиқ этувчилар билан  уни  инкор  этувчилар  Аллоҳнинг ҳузурида тенг бўлмайдилар. Яъни жазо ва мукофотда фарқ бўлади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни  Ўзининг каломи бўлмиш Қуръони каримга  муҳаббатли, унга риоя этадиган ва тадаббур ила қироат қиладиган бандалардан айласин.   

Жалолиддин Ҳамроқулов

ТИИ “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири,

“Новза” жоме масжиди имом хатиби

Бошқа мақолалар

Янги умра мавсуми 2025 йил август ойидан бошланиши эълон қилинди

18.07.2025   4642   2 min.
Янги умра мавсуми  2025 йил август ойидан бошланиши эълон қилинди

#xabar #umra #rasmiy #avgust
 Сўнгги йилларда умра сафарларини юқори савияда ташкил этиш, зиёратчиларга сифатли ва қулай хизматлар кўрсатиш ҳамда ибодатларни шариат талабларига мувофиқ адо этиш ишлари “Ҳаж” ва “Умра” маркази томонидан амалга ошириб келинмоқда.


 30 йилдан зиёд амалий тажриба асосида зиёратчиларимиз учун 10 кунлик махсус умра дастури таклиф этилмоқда.


 Дастур доирасида қуйидаги қулайликлар назарда тутилган:


 “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси орқали Тошкент–Жидда–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри парвозлар;


  3 кеча Мадина, 7 кеча Маккада бўлиш;


 Жидда–Мадина, Мадина–Макка ва Макка–Жидда йўналишларида замонавий автобуслар хизмати;


 Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар;


 3 маҳал мазали таомлар;


  Мадина шаҳрида Набавий масжиди, “Равза”, Қубо, Қиблатайн масжидлари ва Уҳуд майдонига зиёрат;


 Макка шаҳрида Арафот, Мино, Муздалифа водийлари ҳамда Нур ва Савр тоғларига зиёрат;


 Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳат.


 Умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, таниқли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, ибодат ва сафарни осон ва хотиржам ўтишини таъминлайдилар.


  Умра сафарига бориш ниятида бўлган барча юртдошларимизни ушбу имкониятдан фойдаланишга таклиф этамиз.


 Мурожаат учун телефонлар:

Ҳаж ва Умра Маркази
+998778821858
+998998821858


Ҳудудий масъуллар:
Андижон вил. +998999012979
Фарғона вил. +998902723477
Наманган вил. +998902181117
Сирдарё вил. +998911012816
Жиззах вил. +998941955554
Самарқанд вил. +998979121674
Қашқадарё вил. +998995803520
Сурхондарё вил. +998915861007
Бухоро вил. +998906116486
Навоий вил. +998997516005
Хоразм вил  +998910941100
Қорақалпоғистон Рес. +998973490457


Haj va umra markazi:
Instagram (https://instagram.com/haj_umrauz?igshid=MzRlODBiNWFlZA==) Telegram (https://t.me/hajumrauz)