Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Июн, 2025   |   5 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:08
Қуёш
04:53
Пешин
12:27
Аср
17:42
Шом
20:03
Хуфтон
21:45
Bismillah
30 Июн, 2025, 5 Муҳаррам, 1447

Ҳайит намози вақти эълон қилинди

23.06.2017   23827   1 min.

Юртимиздаги барча масжидларда ҳайит намозини ўқиш вақтлари белгиланди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳайит намози    2017 йил 26 июнь, душанба куни эрталабки соат 05:05   да ўқилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади.

Юқоридаги видеолавҳада ҳайит намозини ўқиш тартибларини яна бир бор эслашингиз мумкин.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ота-онангизнинг бу сўзларига ишонманг!

08.01.2025   8548   1 min.
Ота-онангизнинг бу сўзларига ишонманг!

Мисрлик ёзувчи Анис Мансурнинг ота-она ҳақида ёзган энг гўзал сўзлари:

"Ота-онанг сени ташлаб кетганларидан сўнг афсусланасан. Чунки сен уларга бирор ёрдам ёки бирор нарса таклиф қилганингда, улар "ҳожати йўқ", "керак эмас қўявер" дейишарди, сен эса уларга ишонардинг, виждонингни тинчлантирар эдинг – ҳақиқатан отамга керак эмас, онам ҳеч нарса истамаяпти, деб ўйлардинг.

Оталарингиз ва оналарингиз "ҳеч нарса керак эмас" деганларида уларга ишонманг. Улар буни  сизни ўйлаб, сизни ҳолатингизни инобатга олиб ёки сиздан ҳижолат бўлиб айтишади... Сиз улардан сўрамасдан, уларга такаллуфлик қилмасдан, улардан рухсат олмасдан беринг, ҳадя қилинг.

Кўпчилик одамлар алдангани каби сиз ҳам отангизнинг қарилигига алданманг. Онангизнинг ёши улуғлиги, ожизлиги ёки соддалиги сизни алдаб қўймасин. Чунки уларнинг ҳар бирининг ичида эркалатишга ва эътиборга муҳтож бўлган бир бола яшайди".

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ