Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Апрел, 2025   |   30 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:57
Қуёш
05:25
Пешин
12:26
Аср
17:14
Шом
19:20
Хуфтон
20:42
Bismillah
28 Апрел, 2025, 30 Шаввол, 1446

Хожа Алоуддин Аттор зиёратгоҳи ҳақида биласизми?

13.04.2023   5634   3 min.
Хожа Алоуддин Аттор зиёратгоҳи ҳақида биласизми?

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Денов тумани Намозгоҳ маҳалласида Хожа Алоуддин Аттор зиёратгоҳи жойлашган.  

Хожа Алоуддин Аттор нафақат Сурхон воҳаси, балки Мовароуннаҳр маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган мутасаввуф олимдир. У ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг севимли шогирди ва куёви, икки буюк халифасидан бири бўлиб, асл исми Муҳаммад ибн Муҳаммад Хоразмийдир. Отаси хоразмлик бўлиб, атторлик савдоси билан шуғулланган.

Муҳаммад ибн Муҳаммад Бухорий Хожа Алоуддин Аттор Хоразмда туғилган. Бухоро мадрасасида таълим олган. Хожа Алоуддин Аттор милодий XIV асрнинг 90-йилларида Бухородан Деновга келгач, нақшбандия тариқати тарғиботини давом эттирди. Нақл қилишларича, Алоуддин Аттор вафотидан 7 йил аввал Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қабрини зиёрат қилиш мақсадида Ҳисор вилоятидан Бухорога бормоқчи бўлади. 18 кун деганда Бухорога етиб, Нақшбанд қабрини зиёрат қилади. Шаввол ойининг бошида яна уйига қайтади. Муҳаммад ибн Тоҳир Хоразмийнинг ривоятига кўра, Алоуддин Аттор 802/1399 йил 2-ражаб ойининг душанба куни дардга чалинади. Ўша ойнинг йигирманчи кечаси хуфтон намозидан сўнг вафот этади. У қўним топган қабристон “Шайх Аттор Валий” ёки “Остона бува” деб номланади.

Хожа Алоуддин Аттор сағанаси XV асрга оид бўлиб, аввал бу манзилда фақат Валийнинг ҳамда ўғли ва набирасининг қабри бўлган, кейинчалик бу жой катта зиёратгоҳга айланган.  

2019-2020 йилларда маҳаллий ҳомийлар томонидан эски мақбара ўрнида ҳашаматли мақбара бунёд этилди. Қабр мақбаранинг ертўла қисмига олиниб, тепасига рамзий қабр қўйилди. Мақбарага ганчкорлик усулида чиройли безаклар берилди. Маскан ободонлаштирилиб, зиёратчилар учун барча шароитлар яратилди.  

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА 

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар

Намозда назар қаерга қаратилишини биласизми?

25.04.2025   4755   1 min.
Намозда назар қаерга қаратилишини биласизми?

Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади.

Намозда кўзлар юмилмайди, осмонга қаралмайди ва ҳар томонга аланглаб кўз ташланмайди.  

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Намоз ичида ҳар тарафга қарашдан сақланинглар, чунки киши модомики намоз ичида бўлар экан, Роббига муножот қилади” (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД