Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Феврал, 2025   |   28 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:43
Қуёш
07:01
Пешин
12:41
Аср
16:27
Шом
18:14
Хуфтон
19:27
Bismillah
27 Феврал, 2025, 28 Шаъбон, 1446

Россия Федерациясида жума намозларида юртимиз имомлари маъруза қилдилар

12.06.2017   5499   1 min.
Россия Федерациясида жума намозларида юртимиз имомлари маъруза қилдилар

Рамазон ойи давомида Россия Федерация шаҳарларида таровеҳ намозларини ўқиб бериш учун юртимиздан жўнаб кетган қориларимиз хатми Қуръонларни зўр иштиёқ билан давом эттирмоқдалар.

Куни кеча вакилларимиз таровеҳ намозларини адо этиб бераётган масжидларда жума намозларини ўқиб бердилар. Қориларимиз жума маърузаларида Рамазон ойининг фазилатлари, Рамазон рўзаси ҳақида Қуръон ва ҳадисларда келтирилган оят ҳамда ҳадислар асосида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, маъруза давомида мусулмонларнинг турли бузғунчи оқимлар гирдобига тушиб қолмасликлари, бунинг учун амалга ошириш лозим бўлган ишлар ҳақида айтиб ўтдилар.

Жума намозларида фақат эркаклар йиғилишини инобатга олиб, жума намозидан сўнг аёллар учун алоҳида йиғилиш ўтказилиб, уларни ҳозирги глобаллашув ва таҳликавий даврда ёшлар ва аёлларни турли нотўғри ақидавий  ҳуружлардан сақланишлари ҳақида гапириб ўтилди. Бунда уларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси нашрларидан бўлган “ИШИД фитнаси” китоби яхши қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Халқаро алоқалар бўлими

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Тақволи инсон қандай бўлади?

25.02.2025   3853   2 min.
Тақволи инсон қандай бўлади?

Тақво – Аллоҳдан қўрқиш, Унга итоат қилиш ва гуноҳлардан сақланиш маъносини англатади. Бу тушунча инсоннинг қалбидаги ихлос, тақдирга бўлган ишонч ва Аллоҳнинг ҳукмларига содиқ қолиш билан боғлиқ.


Тақвонинг асосий маънолари:

1. Аллоҳдан қўрқиш ва эҳтиром қилиш – инсон гуноҳлардан узоқ бўлиши ва Аллоҳнинг амрларига итоат қилиши.

2. Ният ва амал поклиги – фақат Аллоҳнинг розилигини қидириш, риё ва дунёвий манфаатлардан қочиш.

3. Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш – нафақат очиқ гуноҳлар, балки шубҳали ва зарарли ишлардан ҳам узоқлашиш.

4. Сабр ва шукр – синовларга сабр қилиш, Аллоҳ берган неъматларга шукр айтиш.


Қуръонда тақво ҳақида:

Аллоҳ таоло Қуръонда тақво эгалари ҳақида бундай марҳамат қилади: Албатта, Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматли кишингиз – энг тақводорингиздир (Ҳужурот сураси, 13-оят).

Бу оятдан кўриниб турибдики, инсонларнинг Аллоҳ ҳузуридаги мақоми бойлик, насаб ёки мартаба билан эмас, балки тақво даражаси билан белгиланади.


Тақволи инсон қандай бўлади?

Ҳар бир ишида Аллоҳнинг розилигини қидиради.

Ҳалолни маҳкам ушлаб, ҳаромдан узоқ бўлади.

Адолатли, меҳрибон ва мурувватли бўлади.

Ўз нафсини тарбия қилади ва қалбини пок сақлайди.

 

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан тақво ҳақида ҳадис:


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

“Тақво шу ерда”, деб қўллари билан қалбларига ишора қилдилар (Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадис тақвонинг ташқи кўриниш эмас, балки инсоннинг қалбидаги ихлос ва итоат билан боғлиқ эканлигини кўрсатади.

Тақво – мусулмоннинг ҳаётидаги энг муҳим сифатлардан бири бўлиб, инсонни Аллоҳга яқинлаштиради ва унга икки дунё саодатини олиб келади. Тақволи инсон тўғри йўлдан адашмайди ва ҳамиша Аллоҳнинг мададини ҳис қилади.


Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ