Гренландия – чивин йўқ бўлган дунёдаги ягона мамлакат ҳисобланади.
Ер юзидаги 1,1 % сув ичиш учун яроқли.
Асалари бутун умри давомида атиги икки чой қошиқ асал тўплай олар экан.
Дарахтлар баландлигининг чегараси борми? Албатта, бор. Ҳеч бир дарахт 130 метрдан ортиқ ўса олмайди, чунки ундан баланд бўлган ҳолатда ердан керакли бўлган намликни олиб капилярлар орқали дарахт учига етказиб бера олмайди. Маълумки, баланд дарахтларнинг учлари доимий сув етишмаслигидан азият чекади, шу туфайли у ердаги барглар паст қисмидагига нисбатан анча майда бўлади.