Рўзанинг бузилишига сабаб бўлувчи омиллар асосан иккига бўлиниб, бирида фақат қазо лозим бўлса, иккинчи ҳолатда эса ҳам қазо, ҳам каффорот лозим бўлади. Демак, рўзадор шу омилларни яхши билиши керак бўлади. Агар уларнинг фарқига бормаса (бандачилик билан рўзани бузувчи бирон бир ҳолатларни қилиб қўйса) бўйнига қазо лозим бўлдими ёки ҳар иккаласи ҳам лозим бўлдими, бунинг ҳам фарқига бормайди.
Қуйидаги амаллар рўзани бузади ва фақат қазо рўза тутиш вожиб бўлади:
Ушбу юқорида санаб ўтилган амаллардан бирини қилган киши рамазоннинг ҳурмати учун куннинг қолганини ўзини тийиш билан ўтказиши зарур бўлади ҳамда бир кунига бир кун рўза тутиб беради.
Қуйидаги амаллар рўзани бузади ҳамда қазо ва каффорат вожиб бўлади:
Масалан:
Туз еса, фақат қазо рўза вожиб бўлади. Аммо туз еб юриш одати бор одам бўлса, ҳам рўзани қазо қилади, ҳам каффорат беради. Туз еган рўзадорга ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади, деган фатволар мавжуд. Бинобарин, бунда эҳтиёткорлик лозим бўлади (“Фатовойи Оламгирия”, “Хулоса”, “Шарҳи ниҳоя”).
Бировнинг мажбур қилиши сабабли ёки рўзалиги эсида бўла туриб, эҳтиётсизлик билан (масалан таҳорат ёки ғусл қилаётганида) томоқдан сув ўтиб кетса, қазонинг ўзи вожиб, каффорат лозим эмас.
Кундузи ухлаётган рўзадор уйқусираб, сув ичиб қўйса, рўзаси очилади. Каффоратсиз, фақат қазосини тутиб беради (“Фатовойи Оламгирия”, “Қозихон”).
“Каффорат” ҳақида тушунча
Каффорат уч турли бўлади:
“Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси М.КАРИМОВ тайёрлади.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Фарзандингизнинг сочини тарасангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Кимнинг сочи бўлса, уни парвариш қилсин”, деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ тараб қўйяпман деб айтинг.
Ўғилчангизга атир сепсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Менга бу дунёдан хушбўйлик, аёллар маҳбуб қилинди. Намоз эса кўз қувончим қилинди”, деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ атир суртяпман деб айтинг.
Фарзандингиз мактабга кетаётганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди”, деган ҳадисларини эслатинг.
Фарзандингизга кулиб қараганингизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир”, деган ҳадисларини эслатинг.
Фарзандингизни мақтасангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Яхши сўз ҳам садақадир”, деганларини эслатинг.
Фарзандингизга ёши катта кексаларни ҳурмат қилишни ўргатиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кичикларимизга раҳм шафқат қилмаган, кексаларимизни эъзозламаганлар биздан эмас”, деганларини айтинг.
Шу тариқа фарзанд тарбиясини суннат ва сийратга боғлаб, ҳадислар асосида таълим-тарбия беринг.