Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Ноябр, 2024   |   23 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:59
Қуёш
07:22
Пешин
12:15
Аср
15:16
Шом
17:00
Хуфтон
18:18
Bismillah
24 Ноябр, 2024, 23 Жумадул аввал, 1446

Халқаро алоқалар бўлими

15.05.2017   39037   3 min.
Халқаро алоқалар бўлими

Бўлим мудири: 

Шокиров Муҳаммад-Акмалхон Юсуфхонович

  Қабул вақтлари

Душанбадан Жумагача соат 09:00 дан 17:00 га қадар

 Телефон рақами

+99871 150-18-58

+99871 240-18-58

 Электрон почта

moslim@mail.ru 

Бўлимнинг фаолияти 

  1. Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган дунёда тинчликни сақлаш, терроризм ва экстремизмга қарши курашга қаратилган турли илмий-амалий конференцияларда юртимиз уламоларининг иштирок этишлари билан боғлиқ ташкилий ишлар бажарилишини таъминлайди.
  2. Ҳаж ва умра ишларини тизимли ташкил этиш тадбирларини ишлаб чиқишда ҳамда уларнинг бажарилишини таъминлашда иштирок этади;
  3. Ҳаж ва умра ишларини ташкил этиш бўйича Республика жамоатчилик кенгашига таклифлар тайёрлашда ҳамда раҳбариятга ахборот беришда иштирок этади. Шунингдек, идоранинг вилоятлардаги вакилларидан тасдиқланган Ҳаж ва умрага борувчилар рўйхатларини қабул қилади. Саудия Арабистонидаги ширкатлар ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси билан Ҳаж ва умра шартномаларини тузиш, зиёратчиларга Саудия Арабистони элчихонасидан визалар олиш, уларнинг электрон вариантини тайёрлаш, Ҳаж ва умра зиёратлари учун ишчи гуруҳ аъзолари, гуруҳ раҳбарларини тайинлаш ва уларнинг масъулиятини ошириш юзасидан тегишли чора тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
  4. Идора таклифига биноан келадиган меҳмонларни кутиб олиш, раис билан учрашувларини ташкиллаштириш ва мазкур учрашувлар баённомалари тайёрланишини таъминлайди;
  5. Хориждан идорага келадиган мактубларни таҳлил қилиш, уларни таржима қилиш ва уларга тегишли жавоблар тайёрлаш ишларини амалга оширилишини назорат қилади;
  6. Идорага хориждан мунтазам равишда келиб турадиган даврий нашрлар асосида махсус ахборотномалар тузиб, маълумотларни таҳлил қилади;
  7. Ислом мамлакатларида ўтказиладиган турли диний (халқаро конференция, қорилар мусобақалари, хаттотлик санъати кўргазмалари ва ҳ.к.) тадбирларда иштирок учун келган таклифномалар бўйича ташкилий ишларни амалга оширилишини таъминлайди;
  8. Диний ва миллий байрамлар муносабати билан идора номидан мамлакатимиз ва хориждаги ташкилотларга табрикномалар юборади. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги республикаларидаги расмий диний ташкилотлар ўртасидаги алоқани кенгайтириш, мазкур ташкилотларга идора тасарруфида нашр этиладиган “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетасидан мунтазам равишда жўнатиш ишларини амалга оширади;
  9. Хорижий давлатлар ваколатхоналари томонидан уюштириладиган байрамларда идора раҳбариятининг иштирок этиши бўйича келган таклифномаларнинг ижросини таъминлайди;

Бўлим ходимлари:

Халқаро алоқалар бўлими етакчи мутахассиси Аҳмедов Илёс Сулаймонович.  Тел/Факс: +99871 240-18-58, +99897 4002201

Халқаро алоқалар бўлими етакчи мутахассиси Каримов Мақсуд Рустамович. Тел/Факс:  +99871 240-18-58 e-mail:

Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Зуфарова Моҳира Баҳодировна. Тел/Факс:  +99871 240-18-58

Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Арипов Абдуҳаким Абдулаҳатович. +99871 227-3993, моб. 741-78-26

Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси (шартнома асосида) Сатторов Алишер Файзулложонович (90) 328 06 68

Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Парпиев Абдуллоҳ Шаҳобиддинович. +998909380833

 

Идора фаолияти
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Аллоҳим ожизлигимизга назар сол

22.11.2024   4505   2 min.
Аллоҳим ожизлигимизга назар сол

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисларида шундай дедилар: «Инсонга ҳаётда ғам, мусибат ва машаққатлар етади. Агар банда чуқурроқ ўйлаб кўрса, бу машаққат ва қийинчиликлар Аллоҳ таолонинг неъматлари эканини англайди. Масалан, беморлик ҳам бир неъмат. Фақирлик ва муҳтожлик ҳам неъмат. Қалб кўзи очиқ инсон бу нарсалар Аллоҳ таолонинг неъматлари эканини кўради. Ҳақиқатда, машаққат ва қийинчиликлар неъматдир. Аммо бизнинг қосир ақлимиз уларнинг неъмат эканини сиғдира олмайди».

Шу ўринда мусибат ва қийинчиликлар қандай қилиб неъмат бўлади? деган савол туғилади. Бу саволнинг жавоби ҳадиси шарифда келади. Унда айтилишича, Аллоҳ таоло охиратда машаққат ва мусибатларга сабр қилган бандаларига беҳисоб ажр-мукофотлар беради, ўшанда дунёда у қадар мусибатга учрамаган одамлар у бандаларни кўриб, кошки, ҳаёти дунёда бизга ҳам мусибат ва машаққатлар етганда эди, биз ҳам сабр қилган ва сабримизга мана шундай ажр-савоблар олган бўлар, бу кунда сабр қилувчилар билан бирга турар эдик, деб орзу қиладилар.

Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб турганларида, мажлисга бир одам кириб келди. У ногирон бўлиб, турли хил дардларга мубтало эди. У келиб, Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳга: «Менинг ҳаққимга дуо қилинг, Аллоҳ таоло менга бу машаққатлардан нажот берсин», деди.

Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Биз ўша мажлисда ҳозир эдик. Ўшанда ҳайрон бўлдик, Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бутун мусибатлар ва қийинчиликларнинг неъмат эканини айтиб турибдилар. Бу ёқда эса бу одам ўзидан машаққат ва қийинчиликларнинг кетишини истаб дуо сўраяпти. Агар бу ногирон одамдан машаққатлар кетишини сўраб дуо қилсалар, у ҳолда неъматнинг зое бўлишини сўраган бўладилар-ку? Ҳожи Имдодуллох Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шу пайт қўлларини дуога кўтардилар ва: «Аллоҳим! Ҳақиқатда, барча мусибат ва машаққатлар неъматдир. Лекин, Аллоҳим, биз ожизмиз. Сен бизнинг ожизлигимизга назар сол ва бу машаққат неъматини саломатлик неъматига алмаштириб бер!» деб дуо қилдилар».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Мақолалар