Мансур Ҳаллож номи тилга олинганда деярли доимо унинг “Анал ҳақ” деган машҳур гапи ва бу гапнинг ҳукми ҳақидаги тортишувлар ҳам эслаб ўтилади. Ҳақиқатан мазкур гап ҳақида узундан-узоқ баҳслар қилинган бўлиб, уларнинг хулосаси қуйидагилардан иборатдир:
“Анал ҳақ” луғатда “Мен Ҳақ Худоман” деган маънога далолат қилади. Мансур Ҳаллож мазкур гапни айтгани ва ундан қайтмасдан туриб олгани учун муртад сифатида қатл этилган. Аммо у замондошлари орасида илми ва амали билан танилган сўфий киши бўлган. У қатл этилганидан сўнг баъзи тасаввуф аҳллари уни қатл этганларни унинг сўзидан кўзланган маънони тушунмаганликда айблаганлар ва унинг сўзини Ислом эътиқодига зид бўлмаган маъноларга таъвил қилиб тушунтирганлар.
Ана шундан сўнг Мансур Ҳалложни диндан қайтган муртад деб эътиқод қилинадими, ёки гапини бошқа маънога таъвил қилиш мумкин бўлгани сабабли кофирга чиқарилмайдими деган масала атрофида турли баҳслар қилинган.
Ушбу баҳсларни таҳлил қилишдан олдин шунча баҳсларга сабаб бўлган кишининг таржимаи ҳоли билан яқиндан танишиб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Мансур Ҳалложнинг асл исми Ҳусайн ибн Мансур бўлиб куняси Абул Муғийс ёки Абу Абдуллоҳ бўлган. У ҳижрий 244 йилда форсларнинг шаҳарларидан бири бўлган "Байзо" шаҳрида туғилган. Ироқнинг "Восит" номли жойида ўсиб улғайган. Макка, Хуросон ва Ҳинд ўлкаларидаги кўплаб шаҳарларга сафар қилган. Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийдан тасаввуф илмини ўрганган. Жунайд ибн Муҳаммад, Амр ибн Усмон Маккий ва Абулҳусайн Нурий каби тасаввуф олимлари билан дўст бўлган. Ҳаллож деб номланиш сабаби ҳақида шундай ривоят қилинган: "Бир куни у бир пахта тозаловчининг дўконида ўтирган. Пахта тозаловчидан бир ишни бажариб келишини сўраган. Пахта тозаловчи: “Мен пахта иши билан бандман”, – деган. Шунда у: “Сен мен айтган ишга боравер, мен пахта тозалаб тураман”, – деган. Пахта тозаловчи унинг ишига кетган. Қайтиб келганида барча пахталари тозаланган бўлган. Тозаланган пахталар эса ўн киши бир неча кунда бажариши мумкин бўладиган даражада кўп бўлган. Шундан сўнг у "Ҳаллож" яъни пахта тозаловчи деб ном олган".
Баъзилар унинг отаси пахта тозаловчи бўлган, шунинг учун у мазкур ном билан аталган дейишган.
Асарлари:
Масур Ҳаллож асарлар ҳам таълиф этган бўлиб, унга қуйидаги иккита китоб нисбат берилган:
Мансур Ҳаллож ҳижрий 309 йилда қози Абу Умар Муҳаммад ибн Юсуф Моликийнинг фатвосига кўра аббосий халифалардан Муқтадир биллаҳнинг қарори билан муртад сифатида қатл этилган.
“Анал ҳақ” атрофидаги баҳслар:
Мансур Ҳалложни айтган гапи учун кофирликда айблаганлардан бири Ибн Таймия бўлиб бу ҳақида у қуйидагиларни ёзган: “Кимки Ҳалложнинг эътиқод қилиб гапирган сўзига эътиқод қилса, мусулмонлар иттифоқи билан кофир ва муртад бўлади. Чунки мусулмонлар Мансур Ҳалложни куфр лафзларни гапиргани учун қатл қилганлар”.
Қози Иёзнинг бу ҳақида шундай дегани ривоят қилинган: Муқтадирнинг раҳбарлиги даврида Моликийлардан бўлган Бағдод фуқаҳолари Ҳалложнинг илоҳиётни даъво қилиб “Анал ҳақ” дегани ва бошқа бузуқ гапларни айтгани учун шариатнинг зоҳирига амал қилганига қарамасдан уни қатл этилишига ва осилишига ижмоъ қилганлар”.
Баъзи тасаввуф аҳллари эса Мансур Ҳалложнинг “Анал ҳақ”ини мадҳ этганлар. Бу ҳақида Аҳмад Яссавийнинг “Девони ҳикмат” асарида қуйидагича баён қилинган:
Аё ошиқ, дарду ҳолат пайдо қилғил,
Мансур сифат "Анал-Ҳақ" деб ғавғо қилғил,
Дунё қўюб, охиратни савдо қилғил,
Савдо қилған Ҳақ дийдорин кўрар бўлғай.
Муҳаққиқ уламолар эса бу сўзнинг турли таъвилларини баён қилганлар. Ибн Ҳажар Ҳайтамий “Фатавал ҳадисия” китобида қуйидагиларни ёзган: “Мансур Ҳалложнинг “Анал ҳақ” деган сўзи ҳақида қуйидагиларни айтамиз: Ориф зотларда шундай вақтлар бўладики, бу вақтларда уларда Ҳақ таолога бўлган муҳаббат шавқи ғолиб бўлади. Агар уларда мазкур шавқ ҳолати комил даражага етса, барча нарсаларни ҳатто ўзларини ҳам унутадилар, қалблари тамомила Ҳақ таолога боғланганидан бошқа бирор нарсани ҳис қила олмай қоладилар. Ана шу вақтда гапирган сўзлари ўша улуғвор ҳолатнинг тилига кўра сўзланган бўлади. Бу ҳолатга қуйидаги ҳадиси қудсийда ишора бор:
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « إنّ الله تعالى قال : من عادى لي وليّاً فقد آذنته بالحرب ، وما تقرب إليّ عبدي بشيء أحب إليّ مما افترضته عليه ، ولا يزال عبدي يتقرب إليّ بالنوافل حتى أحبّه ، فإذا أحببته كنت سمعه الذي يسمع به ، وبصره الذي يُبصِر به ، ويده التي يبطش بها ، ورجله التي يمشي بها ، ولئن سألني لأعطينّه ، ولئن استعاذني لأعيذنّه » . رواه البخاري .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло: “Ким менинг бирор дўстимга душманлик қилса, унга уруш эълон қиламан. Бандам унинг зиммасига фарз қилганимдан бошқа мен учун севимли бўлган бирор нарса билан (фарзларни бажаргандагидек) менга суюкли бўла олмайди. Бандам нафл (ибодатларни бажариш) билан менга суюкли бўлиб бораверади, ҳатто уни яхши кўриб қоламан. Агар уни яхши кўриб қолсам, унинг эшитадиган қулоғи бўламан, кўрадиган кўзи бўламан, тутадиган қўли бўламан, юрадиган оёғи бўламан, агар мендан (бирор нарсани) сўраса албатта унга ато қиламан, агар мендан (бирор нарсадан) паноҳ тиласа, албатта унга паноҳ бераман”, деб айтди”, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган.
Шунга кўра валийлар Ҳақ таолога хос нарсани ҳақиқатан эмас балки хаёлан ўзларига исбот қиладилар. Уларнинг бу гаплари асло Аллоҳ билан бирлашиш маъносида эмасдир. Чунки бу маъно айни куфр бўлади. Аллоҳ уларни бу нарсадан сақлагандир. Шунинг учун “Анал ҳақ” сўзини айтувчисининг ҳолатига кўра икки хил маънода тушуниш мумкин:
Ҳужжатул ислом имом Ғаззолий “Анал ҳақ”ни шундай тушунтирган: “Анал ҳақ” деган киши нотўғри гапирган бўлади. Аммо бу сўзнинг икки таъвили бўлиб уларнинг ҳар бири билан бу сўзни тўғри дейиш мумкин:
Узоқ таъвилда “Анал ҳақ” (мен ҳақман)ни “Ана билҳақ” (Мен Ҳақ сабабидан борман) маъносига таъвил қилинади. Ушбу таъвилнинг узоқлиги шундаки бу лафздан хабар тушунилмайди. Чунки бу фақат айтувчининг ўзига хос хабар эмас, балки бутун олам Ҳақ таоло сабабли бор бўлгани хабарга ҳожат бўлмаган ҳақиқатдир;
Яқин таъвилда “Анал ҳақ” (мен ҳақман)ни “Ана мустағриқун билҳақ” (Мен батамом Ҳақ билан банд бўлдим) маъносига таъвил қилинади. Яъни бундан менда Ҳақдан ўзгага мутлақо ўрин қолмади, маъноси тушунилади”.
Имом Қушайрийдан Мансур Ҳалложнинг “Анал ҳақ” деган сўзи ҳақида шундай дегани нақл қилинган: “Агар у “Ана Аллоҳ” (мен Аллоҳман) демаган бўлса, уни кечириш мумкин. Чунки Аллоҳ исми (банданинг қалби унга) боғланадиган исмдир, хулқланадиган исм эмас. Аллоҳ таолонинг ушбу исмидан бошқа барча исмлари билан банда хулқланиши мумкин”.
Жалолиддин Румий “Анал ҳақ” ҳақида шундай деган: “Агар сен ўз борлиғингдан фано бўлсанг, доимо Аллоҳ таоло билан бирга бўласан. Бу сен Унинг зотига айланасан дегани эмас, балки олов сабабли қип-қизил чўғга айланган темир сингари бўласан, деганидир. (Фаразан) қип-қизил чўғга айланган темирнинг: “мен оловман” дейиши жоиз бўладику. Худди шунингдек Ҳақ йўлида фоний бўлган киши ҳам “Анал ҳақ” деган ҳақ сўзни айтиши мумкин бўлади”.
Марҳум устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ "Тасаввуф ҳақида тасаввур" номли асарларида бу ҳақида қуйидагиларни ёзганлар: "Тасаввуф ҳақида бироз бўлса ҳам хабардор бўлган киши шатаҳот сўзини фақат тасаввуфда ишлатилишини ва у суфийларнинг ўзларини йўқотиб қўйганда айтадиган, тушуниб бўлмайдиган, сиртдан қараганда айб, таъвийл қилганда маъно касб этадиган сўзлари эканини билади. Шатаҳот суфийнинг оғзидан оддий ҳолатда эмас, балки жазб ва қаттиқ таъсирланиш оқибатида чиқади. Зикр ила Аллоҳ таолога етишиб қолган суфий ўзини йўқотиб қўйиб нима деяётганини билмай қолади.
Суфийларнинг шатаҳотга йўл қўйганларини икки хил бўлганини таъкидлашимиз лозим:
Биринчи тоифа маъзур топилган. Бунга ал-Ҳасрийдаан нақл қилинган қуйидаги иқтибос далил бўла олади: "Жунайд тамаккунли (ўзига мустаҳкам) одам эди. Унинг ўзидан кетиши йўқ эди. Амр ва наҳийни улуғлар эди. У йўлни аслидан олган эди. Шунинг учун ҳам у барча тоифаларга мақбул бўлгани ажабланарли эмас".
Иккинчи тоифа номақбул топилган Бу тоифанинг энг машҳур арбобларидан бири Мансур Ҳаллождир. У ўзининг машҳур шатаҳотини айтганда ҳушёр ҳолида ундан қайтиш талаб қилинган. Аммо Ҳаллож ҳушёр ҳолида ҳам гапидан қайтмаган. Шу тарзда тўққиз йил ўтган. Ўшанда ҳам айтганидан қайтмаганидан кейингина Ҳаллож қатл қилинган".
Ибн Шурайҳдан Мансур Ҳаллож ҳақида сўраганларга шундай деб жавоб берган: "У ҳолати махфий бўлган кишидир. Мен у ҳақида бирор нарса демайман".
Ушбу хабарлардан келиб чиқиб Мансур Ҳалложнинг "Анал ҳақ"и ҳақида баҳс юритувчиларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога ҳамда у зотнинг аҳли оилаларию саҳобаи киромларига салавот ва саломлар бўлсин!
Абдулқодир Абдур Раҳим
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида асосий манба Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматга ҳамма ишлар – ҳукм, фатво, иқтисодий ва сиёсий низомларда асосий манба бўлганлар. У зотдан кейин ҳадислар ислом шариатида асосий таянч бўлиб келмоқда.
Лекин вақт ўтиши билан ҳадисларга бўлган қараш ўзгариб кетди. Айрим сиёсий оқимлар тарафидан ҳадисларга ҳужум бошланди. Ислом динидаги шаръий ҳукмлар фақатгина Қуръони каримдан олиниши, ундан бошқа ҳеч қандай нарсадан ҳукмлар олинмаслик даъвоси кўтарилди. Жумладан, ҳозирги кундаги шоҳидийлар ва қодиёнийлар каби фирқалар ўзларини “Қуръоний – фақат Қуръони карим ҳукмига амал қилувчи” санаб ҳадисларини инкор қилдилар. Қодиёнийлар фикрича ҳадислар тарихий эътибордан ўрганилади, ҳадис шаръий далил бўлмайди.
Айрим фирқалар ҳадисларни очиқдан-очиқ инкор қилади. Лекин айрим тоифалар ҳадисларни очиқдан-очиқ инкор қилмаса ҳам “Қуръони каримга амал қилиш” шиори остида ҳадисларни инкор қилади. Шу сабабли ҳадисни инкор қилувчилар даъволари ва уларга раддия беришдан олдин ҳадис ва ҳадисларни Қуръони карим билан боғлик экани ҳақида маълумот бериб ўтиш зарурати туғилади.
Ҳадис муҳаддислар истелоҳида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўз, феъл, тақрир, халқий (тана тузилишига оид) ёки хулқий (хулқ-атворга оид) сифат ва сийратдан иборат нубувватдан олдинги ва кейинги қолган асарлар. Сийрат, хулқ, шамоил, хабарлар, сўзлар ва феълларни нақл қиладилар. Булар билан шаръий ҳукм собит бўлиши ёки ҳукм собит бўлмаслигини эътиборга олмайдилар. Муҳаддислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳидоятга бошлагувчи эканликлари эътиборидан ҳадис ҳақида баҳс юритадилар.
Усул олимлари истелоҳида ҳадис. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўз, феъл ва тақрирдан иборат нақл қилинган сўзлар. Усул олимлари ўзларидан кейинги мужтаҳидларга қоидаларни жорий қилган ва ҳаёт дастурини инсонларга баён қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида баҳс юритадилар. Усул олимлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шаръий қонунларни жорий қилувчи сифатида ҳадисларни ўрганадилар.
Фақиҳлар истелоҳида ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фарз ва вожиб бўлмасдан, балки буларга муқобил бўлиб собит бўлган ҳукмлар. Фақиҳлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни феъллари шаръий хукмга далолат қилишдан ташқарига чиқмаслигини эътиборга олишади. Шунинг учун шаръий ҳукмлар бандаларга нисбатан вожиб, харом ва мубоҳлиги ҳақида баҳс юритадилар.
Биз усул олимлари ихтиёр қилган истелоҳ ҳақида баҳс юритамиз. Чунки, бу қисмнинг мавзусида ҳадиснинг ҳужжатлиги ҳақида сўз боради.
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримдаги очиқ-равшан бўлмаган оятларни шарҳлар, баён қилиш вожиб бўлган ўринларни саҳобаларга баён қилар эдилар. Бу эса қисқача айтилганларни батафсил айтиш, умумий келганини қайдлаш ва мақсадларини равшан қилишлари билан бўлар эди. Баён қилиб бериш эса сўзлари ва қилган ишлари, буйруқлари, қайтариқлари ва ҳаётликларида саҳобаларини қилган ишларини тасдиқ қилишлари билан бўлган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ижтиҳодлари ҳам ваҳийни ўрнида. Чунки Аллоҳ таоло у зотнинг ижтиҳодларини хатога боришдан сақлаб қўйган. У зотнинг ижтиҳодлари оятдан олинган бўлиши ҳам шарт эмас. Масалан, намоз иймондан кейинги жуда муҳим бўлган ибодат. Унда рукуъ ва саждани ҳукми берилади. Қиём ва қаъданинг ҳам зикри айтилади. Лекин булар Қуръони каримнинг бирор жойида тўлиқ айтилмаган. Бу ишларнинг тартиби қандай бўлади? Намоз вақтларининг ҳар-хиллиги, ракъатларининг сони қандай бўлади? Намозни қандай ҳолатда ўқилади? Буларнинг ҳаммасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз сўзлари ва амаллари билан мукаммал баён қилдилар ва саҳобаи киромларга уларни амалларини ўргатдилар.
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин ваҳий тўхтади. Қуръони карим ва ҳадисдан бошқа нарса қолмади. Саҳобалар Аллоҳ таолонинг Ҳашр сурасининг 7-оятидаги:
وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا
“Расулуллоҳ нимани берса уни олингиз, ва нимадан қайтарса қайтингиз”, деган буйруғига бўйсуниб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини маҳкам ушлашга ҳаракат қилдилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадислари Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримдан кейинги иккинчи мўътабар манба ҳисобланади. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам:
تركت فيكم امرين لن تضلوا ما تمسكتم بهما كتاب الله و سنة نبيه
“Сизга икки нарсани қолдирдим. Агар, уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч адашмайсиз: Аллоҳнинг Китоби ва Набиййининг суннати” (Молик ривояти), деганлар.
Шу сабабдан ҳадисларнинг ислом жамиятидаги ўрни ҳар доим ҳaм юқори бўлиб келган. Зеро, ҳадисларда ислом динининг фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳaлoл, ҳаром, мубоҳ, макруҳ каби ҳукмлар ёритилган. Ундан ташқари ҳар қандай жамият учун зарур бўлган, маънавий комил инсонларни тарбиялашга хизмат қиладиган, юксак фазилатларга чорловчи қоидалар мажмуаси ҳам ўз ифодасини топган. Шу ақидадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ҳозирги пайтда ҳам ҳадисларнинг жамиятимиз учун тарбиявий ва амалий аҳамияти беқиёс ҳисобланади. Мўминлар Қуръони каримнинг кўпгина оятларида аввало, Аллоҳ таолога итоат қилишга амр қилинади, сўнгра Ўзининг Пайғамбарига итоат қилишга амр қилинганлар. Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ
“Эй иймон келтирганлар Аллоҳга итоат этинглар ва Расулига итоат этинглар” (Нисо, 59-оят).
Аллоҳга итоат қилиш Қуръони каримдаги буйруқ ва қайтариқларга итоат қилиш билан бўлади. Расулига итоат эса, у зотнинг тирикликларида ўзларига итоат этиш билан бўлган бўлса, вафотларидан кейин эса суннатларига амал қилиш билан бўлади. Аллоҳга итоат ва Расулига итоат қилиш алоҳида-алоҳида нарса эмас, балки бир хил тушунча эканнини англаш керак. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом доимо Аллоҳ итоатида бўлганлар. Аллоҳнинг итоатидан ташқари нарсага ҳеч қачон, ҳеч кимни буюрмаганлар.
Қуръони карим лафз ва маъно жиҳатидан Аллоҳнинг каломи. Уни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга юборган ваҳийси. Суннат ва ҳадис эса моҳиятан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шахсий фикрлари эмас балки, Аллоҳдан нозил бўлган ваҳийларнинг у зотнинг иборалари билан тақдим этилиши ҳисобланади.
Исломнинг биринчи кунидан бошлаб мусулмонлар ҳар бир катта-ю кичик нарсани Пайғамбаримизидан ола бошладилар. Улар илоҳий дастур – Қуръони карим оятларидан тортиб ҳожатхонада қандай ўтиришгача бўлган нарсаларни қабул қилиб олар эдилар.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг ҳеч бир лаҳзаси саҳобаларнинг диққат-эътиборларидан четда қолмас эди. Чунки у зотнинг оғизларидан чиққан ҳар бир сўз, ўзларидан содир бўлаётган ҳар бир ҳаракат шариат ҳукми, ўрнак, ҳикмат ва насиҳатдан иборат эди. Дунё тарихида ҳаёти бунчалик очиқчасига оммавий равишда ўрганилган шахс яккаю ягона Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлганлар. У Зотнингнг ҳатто ўта нозик ва хос ҳаётлари бугунги кун атамаси билан айтганда шахсий оилавий ҳаётлари ҳам тўлалигича ўрганилиб ривоят қилинган. Чунки ислом дини мукаммал дин бўлгани сабабидан инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган. Буларнинг ҳаммаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий ўрнаклари бўлган.
Бир сўз билан айтганда, у зот Қуръони каримни ўз шахсларида татбиқ қилиб, инсонларга кўрсатишлари керак эди. Шунинг учун ҳам саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидан узлуксиз бирга юришар, у зотдан содир бўлган ҳар бир нарсани ўта аниқлик билан ёдлаб олишар ва ривоят қилишар эди. Ҳатто ўз ишлари билан машғул бўлган вақтларида бошқа кишилардан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эътибор билан туришни, у зотдан содир бўлган нарсаларни яхшилаб ўзлаштириб олишни илтимос қилар эдилар. Қайтиб келганларида эса дарҳол ўзлари тайинлаб кетган одамларидан сўраб, ўрганиб олар эдилар. Умар розияллоҳу анҳу ўз қўшнилари билан келишиб олиб навбат ила Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида туришлари ҳақида у кишининг ўзидан ривоят қилинганлиги маълум ва машҳур. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган заррача нарса ҳам саҳобаларнинг эътиборидан четда қолган эмас. Буни душманлар ҳам тан олганлар. Ҳижратнинг олтинчи йили Ҳудайбия ҳодисасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилигида бир минг тўрт юз саҳобаи киромлар Мадинаи мунавварадан эҳром боғлаб Каъбатуллоҳни тавоф қилиб, умра қилмоқчи бўлиб йўлга чиқадилар. Ҳудайбия деган жойда туриб қолганларида мушриклардан вакил бўлиб келган ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан музокара олиб борган кишилардан бири ўз қавмига қайтиб бориб: “Аллоҳга қасамки, ҳеч ким Муҳаммадни шериклари ҳурмат қилгандек ҳурмат қилмайди. У туфласа туфуги ерга тушмаяпти, саҳобалари қўллари ила илиб олмоқдалар”, деб айтган эди.
Мушрикнинг таъбирича туфуги ерда қолмаган зотнинг гап-сўзлари, ваъз-насиҳатлари, ҳукму васиятлари ерда қолармиди?! Уларнинг ҳаммаси ниҳоятда катта эътибор ва аниқлик билан ўрганилган. Таъкидлаш лозимки, саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларни ҳою ҳавас ёки билим, маданий савия кабилар учун қабул қилмаганлар. Балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳар-хил ҳукмларга амал қилишни кўзлаб қабул қилганлар. Қолаверса, уларни бошқаларга ҳам етказиб, амалга чорлашни мақсад қилганлар.
Ойбек Ҳошимов,
Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси.