Шу йилнинг 20-30 апрель кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа (аш-Шориқа) шаҳридаги “Қосимия” университети томонидан “Қуръони карим ва суннати набавия” муассасаси билан ҳамкорликда Қуръони карим ва суннати набавия мусобақаси ўтказилади.
Мусобақада Форс кўрфазида Ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар, Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги “Ал-Жавф” университети, Ўмон султонлигидаги “Султон Қобус” университети ва Кувайт шаҳридаги “Ал-Кувайт” университети ҳамда БААдаги 24 та университет талабаларидан иборат 300 дан ортиқ қори йигит ва қория қизлар иштирок этмоқда.
Мусобақа қуйидаги 5 йўналишда ўтказилади:
Ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланади. “Қосимия” университети ректори Доктор Рашшод Солим мусобақанинг дастлабки давраси университет талабалари иштирокида, сўнгра БААдаги университет талабалари, сўнгги давралари эса БАА билан Форс кўрфазидаги Ҳамкорлик кенгаши давлатларидаги олийгоҳ талабалари ўртасида бўлиб ўтишини таъкидлаб, мусобақани ўтказишдан талаба ёшларни Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни ёдлашда мусобақалашишга қизиқтириш ҳамда “Қосимия” университети билан бошқа араб давлатларидаги университетлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини орттириш мақсад қилинганини маълум қилди.
Халқаро алоқалар бўлими ходими
Илёсхон АҲМЕДОВ
тайёрлади
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Дунёга муҳаббатни кетказиш ва охират ғамини қалбда пайдо қилишнинг йўли бор. Йигирма тўрт соат ичидан озгина вақт ажратинг, кечаю кундузларимиз ғафлатда ўтаётганини ўйланг, ўлимни унутганимизни ўйланг, ҳали Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳозир бўлишдан, буюк ҳисоб-китобдан, жазо ва мукофотдан ғафлатда қолганимизни ўйланг.
Шу нарсалар ҳақида ўйлашга вақт ажратинг, бир кунмас бир кун ўламан, кейин Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай қилиб ҳисоб бераман? Сўровларига нима деб жавоб қиламан? деб ўйланг. Шу ўйлар ҳар доим қалбда тирик турсин.
Агар киши ҳар куни шу нарсаларни фикрлаб турса, бор-йўғи бир неча ҳафтада, иншаАллоҳ, дунёга муҳаббат қалбидан чиқиб кетади. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматидан барчамизга бу айтилганларга амал қилиш тавфиқини ато этсин, омин.
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан