Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Август, 2025   |   11 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:50
Қуёш
05:22
Пешин
12:34
Аср
17:29
Шом
19:39
Хуфтон
21:04
Bismillah
05 Август, 2025, 11 Сафар, 1447

“Қуръони карим ва суннати набавия” бўйича мусобақа бўлиб ўтмоқда

21.04.2017   6218   1 min.
“Қуръони карим ва суннати набавия” бўйича мусобақа бўлиб ўтмоқда

Шу йилнинг 20-30 апрель кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа (аш-Шориқа) шаҳридаги “Қосимия” университети томонидан “Қуръони карим ва суннати набавия” муассасаси билан ҳамкорликда Қуръони карим ва суннати набавия мусобақаси ўтказилади.

Мусобақада Форс кўрфазида Ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар, Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги “Ал-Жавф” университети, Ўмон султонлигидаги  “Султон Қобус” университети ва Кувайт шаҳридаги “Ал-Кувайт” университети ҳамда БААдаги 24 та университет талабаларидан иборат 300 дан ортиқ қори йигит ва қория қизлар иштирок этмоқда.

Мусобақа қуйидаги 5 йўналишда ўтказилади:

  1. Қуръони каримнинг 30 порасини тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.
  2. Қуръони каримнинг 20 порасини тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.
  3. Қуръони каримнинг 10 порасини тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.
  4. Қуръони каримнинг 5 порасини тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.
  5. Суннати набавия йўналишида ҳадиси шарифларни ёддан айтиб бериш.

Ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланади. “Қосимия” университети ректори Доктор Рашшод Солим мусобақанинг дастлабки давраси университет талабалари иштирокида, сўнгра БААдаги университет талабалари, сўнгги давралари эса БАА билан Форс кўрфазидаги Ҳамкорлик кенгаши давлатларидаги олийгоҳ талабалари ўртасида бўлиб ўтишини таъкидлаб, мусобақани ўтказишдан талаба ёшларни Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни ёдлашда мусобақалашишга қизиқтириш ҳамда  “Қосимия” университети билан бошқа араб давлатларидаги университетлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини орттириш мақсад қилинганини маълум қилди.

Халқаро алоқалар бўлими ходими

Илёсхон АҲМЕДОВ

тайёрлади

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса

11.04.2025   7276   1 min.
Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).