Миср пойтахти Қоҳира ислом музейида Каъбатуллоҳ калити ва куфий хатида ёзилган Қуръони карим сақланмоқда. Музей директори Аҳмад ал-Шавқий: “Бу музейда ўнлаб бадиий, тарихий экспонатлар мавжуд. Уларнинг ичидаги энг қадимийси ва қимматбаҳоси Каъбатуллоҳ калити ва Умавийлар даврига тегишли бўлган куфий ёзувидаги Қуръони каримдир”, деди.
Ҳижрий II асрга тегишли Қуръони карим
“Ушбу Қуръон ҳижрий II аср, милодий VIII асрга оид бўлиб, қизил юлдузча қўйилган шартли белгили билан ёзилган энг қадимги Қуръони каримдир. Қуръон кийик терисига, қора сиёҳда, куфий хатида ёзилган”, деди Аҳмад аш-Шавқий.
Қоҳира ислом музейи раҳбарининг айтишича, ушбу Қуръон 2014 йилда бўлиб ўтган қўпорувчиликда омон қолган.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил музей яқинида жойлашган полиция идорасида портлаш содир этилган. Портлаш айнан куфий ёзувидаги Қуръон сақланадиган бўлим эшиги яқинида юз берган эди.
Ҳижрий 8 асрга оид Каъбатуллоҳ калити
Ушбу калит энг қадимги калит бўлиб, у вақтда мамлуклар ҳукмронлик қилган. Ўша замонларда калитлар мис ва кумушдан ясалган. Калитда насх ёзувида ўйиб ёзилган оятлар ҳамда султон Ашраф Шаабоннинг исми ва тахаллуси бор.
М.ЗУФАРОВА,
Халқаро алоқалар бўлими
Шу кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида Иордания вақф ва ислом муқаддасотлари ишлари вазирлиги томонидан Ислом дини тинчлик, бағрикенглик, мўътадиллик экани ва уни ҳар қандай зўравонлик, куч ишлатиш, тоқатсизлик кабиларга қарши эканини ўз ичига олувчи «Амман рисоласи» нинг моҳиятига бағишланган 45 илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда Иордания вақф вазири Холилий, Иорданиядаги Қирол Абдуллоҳ II номидаги даъватчилар тайёрлаш, малакасини ошириш институти ректори доктор Абдуссатор, Иордания бош муфтийси Аҳмад Ҳасанот, Иордания қироллик ҳузуридаги Қуддус ишлари қўмитаси аъзоси доктор Муҳаммад Сидр ва бошқалар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Саййиджамол домла Масайитов ўз маъруза ва суҳбатлари билан иштирок этмоқда.