Саудия Aрабистони расмийлари умра зиёратчиларидан ўзлари билан катта миқдордаги нақд пул ёки қимматбаҳо буюмларни олиб юрмасликка чақирди. Мазкур хабар “Ҳаж” ва “Умра” вазирлиги томонидан эълон қилинди. Хусусан, вакиллик зиёратчиларга Қироллик ҳудудига тилла қуйма, қимматбаҳо тошлар ва умуман қимматбаҳо металларни ҳамда 16 минг доллардан (60 минг саудия реёли) кўп бўлмаган нақд пулни олиб кирмасликни тавсия қилди.
Расмийлар, шунингдек, диндорларни расмий веб-сайтлардан банк дастурларини юклаб олиш, банк ҳисоби маълумотларини алмашмаслик ёки номаълум шахсларга пул ўтказмаслик, номаълум манбалардан келган СМС хабарларга эътибор бермасликка чақирди. Бундан ташқари, “ар-Риёд” расмийлари зиёратчилардан бирор кишини фирибгарликда гумон қилса, бу ҳақда вазирлик ёки тегишли идораларга хабар беришни тавсия қилди.
Aввалроқ вазирлик оломонни камайтириш ва зиёратчиларнинг жойларга бемалол ва қулай боришини таъминлаш мақсадида мусулмонларни Рамазон ойида фақат бир марта Умра зиёратига боришга чақирган эди, деб ёзади “Российская газета” матбуоти.
ЎМИ Матбуот хизмати
Дин ишлари бўйича қўмита томонидан эълон қилинган "Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги" доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар, махсус курслар ва семинар-тренинглар бошланди.
Булардан дастлабкиси 2025 йил 6 май куни Мир Араб олий мадрасасида учрашув бўлиб ўтди.
Махсус курс Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари М.Муҳаммадсидиқов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Ж.Элов шунингдек, устоз ва талабалар иштирокида бўлиб ўтди.
Сўзга чиққанлар томонидан диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, Концепциянинг аҳамияти, 2025 йил 21 апрелдаги "Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан жорий этилган янги тизимлар ҳақида фикрлар билдирилди.