Яқинда Озарбайжонда ажабтовур Қуръони карим нусхаси намойиш этили.
Ажабланарлиси, уни тайёрлаш учун 50 метр табиий ипак сарфланди. Лойиҳа асосчиси рассом ва наққош Тунзале Меммедзаде бўлиб, у бу жараёнда қора шаффоф ипакдан фойдаланди. Қуръони каримнинг ипак матоли нусхаси тайёр бўлгунча роппа-роса 3 йил меҳнат қилди.
Тунзале Меммедзаде Истанбулдаги Мармарин университети доктори бўлиб, Озарбайжон халқи амалий – декоратив санъати дурдонаси бўлган тамбур (занжир кашта) нақшлари устида илмий изланиш ҳам олиб бормоқда.
Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси,
Моҳира ЗУФАРОВА тайёрлади.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизнинг турли ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда давом этмоқда. Мазкур бош ғоя асосида масжидлар ва қабристонларда ҳам ҳашарлар ташкил этилиб, ҳудудлар тартибга келтирилмоқда.
Хусусан, масжидлар атрофи, қабристонлар ва уларга туташ ҳудудларда тозалаш, ободонлаштириш, дарахтларни парваришлаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундай хайрли ишлар юртимиз ободлигига ҳисса қўшиш, муқаддас масканлар ва аждодлар хотирасини эъзозлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ягона Ватан — ягона халқ!
Янги ҳаёт ва янги келажак сари биргаликда!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати