Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Ноябр, 2024   |   04 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:39
Қуёш
06:59
Пешин
12:12
Аср
15:32
Шом
17:16
Хуфтон
18:31
Bismillah
05 Ноябр, 2024, 04 Жумадул аввал, 1446

13 қўрқуви: асл ҳақиқат нимада?

29.09.2016   5513   3 min.
13 қўрқуви: асл ҳақиқат нимада?

Маълумотларга кўра, ўн учни ёқтирмаслик бирданига пайдо бўлмаган. Ўрта асрларда инглизлар уни “нонвой дюжинаси” деб аташган. Сабаби, ўша пайтда харидор ҳақидан уриб қолган савдогарлар қаттиқ жазога тортилар, ҳатто қўли чопиларди. Бундан қўрққан нонвойлар харидорларни каттароқ миқдорда савдо қилишга рағбатлантириш мақсадида, бир дюжина маҳсулот олган мижозга битта қўшиб, ўн учга етказиб беришарди. Бу ҳақда Mehrob.uz ёзмоқда.

Ўн тўққизинчи асргача 13 сони билан алоқадор қўрқув фақат битта соҳада бўлган: европаликлар дастурхон атрофида ўн уч киши бўлиб ўтиришдан сақланишган. Агар шундай бўлиб қолса, улардан бири кейинги йил давомида вафот этади, деб ҳисоблашган.Бу иримнинг юзага келишига эса Исо масиҳ ўз умрининг охирги оқшомида ўн икки нафар ҳаворийси билан бир дастурхон атрофида овқатланишгани, эртасига Исонинг хочга михланиши ҳақидаги тўқима ривоятни сабаб қилиб олишган. Кўпчилик Ғарб мамлакатларида, масалан, Францияда бунинг учун махсус агентлик ҳам ишлаган: муайян миқдордаги пул эвазига ўн уч кишилик даврага “ўн тўртинчи меҳмон”ни етказиб беришган. Ўн тўққизинчи асрга келиб эса кишилар, қайси соҳада бўлмасин, ўн учдан қўрқа бошлашган.

Аслида насронийликнинг ўзи ўн учга ҳамиша бахтли сон дея қараган, чунки у Исо ва ҳаворийларини рамзий акс эттирган, асло уларнинг сўнгги оқшомда бирга овқатланишларини эмас. Ҳозирда ҳам черков бу сондан қўрқишни гуноҳ дея таъкидлайди, лекин одамлар ҳақиқатан кўра хурофотга кўпроқ мойил бўлишлари сабаб бу ирим “болалаб” кетган...

Қанчалар ғалати бўлмасин, Fарбда бу иримга бугун ҳам кўпчилик қаттиқ ишонади. Шу сабабли айрим кўпқаватли биноларда 13-қават йўқ: ё 12 дан кейин 14-қават келади ёки 12 А ва 12 Б қаватлар бўлади, баъзиларида 13-қават шунчаки “+1” дея белгиланади. Бу ҳолат уй рақамларига, театрлардаги ўриндиқлар қаторларига, кема каюталарига, самолётдаги қаторларга ҳам тегишли. “Формула–1” автопойгаларида ҳам 12-рақамли машинадан кейин 14-рақамлиси келади.

“Аполлон–13” фазо кемасининг ҳалокатини ҳам кўпчилик унинг тартиб рақамига алоқадор, деб билади. У 1970 йил 11 апрелда, шарқий ёзги вақтга кўра 14:13да парвоз мажмуасидан учирилганди. Кема Ой орбитасига айнан 13 апрель куни чиқиши керак эди.

Бироқ, Шарқда: Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Япония, Корея, Саудия Арабистонида, шунингдек, Италияда ўн учдан умуман қўрқишмайди. Майя ҳиндуларида эса ўн уч муқаддас ва хосиятли сон. Ҳонгконгда омад келтиришига ишониб, телефон рақамлари ва бошқа ҳолатларда шу сонни олишга интилишади.

Бу маълумотларни келтиришдан мақсад, ўн уч сонидан қўрқадиганларни қоралаб, хосиятли деб биладиганларни ёқлаш эмас, асло. Буларнинг ҳаммаси иримдан, тасодифдан бошқа нарса эмаслигини, инсоннинг бошига келадиган ишлар, айримлар ишонганидек, буюмлар ёки сонларга боғлиқ бўлмаслигини яна бир бор таъкидлашни истадик.

 

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар

“ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (01.11.2024)

1.11.2024   49476   1 min.

Рабиус соний ойининг сўнгги ҳафтасида рўй берган диний-маърифий соҳадаги муҳим янгиликлар билан танишинг!

00:00 Анонс
00:51 Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги диний соҳа ходимлари сайловда муносиб номзодларга овоз бердилар
01:56 Ўзбекистон уламолари Афғонистонда самарали учрашувлар ўтказди
02:34 Шайх Нуриддин Холиқназар: Ирсий касалликларнинг олдини олишда жон, ақл ва насл муҳофазаси муҳимдир!
03:20 Муфтий ҳазратлари аҳоли билан учрашув ўтказдилар
03:44 Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун
04:15 Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда
04:51 Ҳуқуқшунослар малакаси оширилди
05:13 Йиғилишда келгуси режалар белгилаб олинди
05:43 Каттақўрғон шаҳрида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
06:16 Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул
06:36 Сайхунободда имом-хатиблар иштирокида сайёр йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача

OBUNA BO'LING

YouTube | Instagram | Facebook