10 сентябрга ўтар кечаси ўзбекистонлик барча ҳожилар Маккадаги меҳмонхонадан Мино водийсига ўтди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Айнан мана шу амал билан (ёлғон Арафа кунидан бошлаб) Ҳаж амаллари бошланади. Сўнг, 11 сентябрь куни — Зул-ҳижжа ойининг 9-куни зиёратчиларимиз Арофат водийсига ўтишади ва бу ерда Ҳажнинг асосий фарзларидан бири амалга оширилади», — дейилади қўмита ахборотида.
Ўзбекистонлик зиёратчилар Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида ибодат қилиб, дуо ва намоз ҳамда бошқа ибодатлар билан машғул бўлади.
«Ҳозирда Мино водийсида ўзбекистонлик ҳожилар ибодатларни кўтаринки кайфиятда давом эттирмоқда. Улар Яратгандан оилаларига бахт-саодат, халққа фаровонлик, Ўзбекистонга тинчлик ва осойишталик тилаб дуолар қилмоқда», — дейилади қўмита хабарида.




http://religions.uz/
«Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.
Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.
Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати