Келинимни вақти соати етиб, туғруқхонага олиб бордик, шифокорнинг олдига кириб кетаётсак, фаррош аёл: “Келинингиз қиз туғади, қиз бўлса, менга сарпо қиларсиз”, деб гапириб қолди.
Аллоҳга шукр, келиним эсон омон қутилиб олди. Ўғил невара кўрдим. Аллоҳ ҳар нарсага қодир!
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
“Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ҳузуридагина қиёмат (қачон бўлиши тўғрисида) билим бордир. У (хоҳлаганича) ёмғир ёғдирур ва бачадонлардаги нарса (ҳомила)ни билур. Бирор жон эртага нима иш қилишини билмас. Бирор жон қаерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ (ҳамма нарсани) билувчи ва хабардор зотдир” (Луқмон, 31-оят).
Орамизда ҳомиланинг ўғил ёки қизлигини, кафтга қараб келажакда нима бўлишини, расмга қараб, инсонни қанча умр кўришигача айтиб берадиганлар ҳамон учраб туради. Бундай инсонларнинг гапига қулоқ солиб мудҳиш хатога, гуноҳга қўл ураётганлар ҳам бор.
Тўртта қизи бўлган аёл ҳам замонавий аппаратларга тушиб, ҳомиласини текширтиради. Қизлигини билгандан кейин, олдириб ташлаш учун борганида, “Ҳомилангиз катта бўлиб қолган. Хавфли бўлиши мумкин”, деганида, “Ҳохлаган пулингизни бераман, олдириб ташланг”, деб шифокорни кўндиради. Болани бўлак-бўлакларга бўлиб олиб ташлаётганда, Аллоҳнинг қудрати билан ҳомиланинг белдан пасти бутун чиқиб келади. Бундай ҳолатни кўриб, шифокор ҳам ҳайратда қолади. Ҳомила ўғил экан.
Олиб ташлаган ҳомиласи ўғил бўлганлигини билиб, аёл минг ёққа ўзини уриб, дод фарёд қилади. Минг афсус энди фойдаси йўқ.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
“Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. (У) хоҳлаган нарсани яратур. Хоҳлаган кишисига қизларни ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғилларни ҳадя этур”.
“Ёки уларга ўғиллар ва қизларни қўшиб берур ва хоҳлаган кишисини фарзанд кўрмайдиган қилиб қўйгай*. Албатта, У (бунинг ҳикматини) билувчи ва (ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир. (Шўро, 49-50 оят).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси
Мунира АБУБАКИРОВА
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Оли Имрон номли сурани ўқиса, Аллоҳ ва Унинг фаришталари қуёш ботгунча унга салавот айтиб турадилар», – дедилар (Табароний ривоят қилган).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни бомдод намозида «Алиф лам мим. Танзилу…»ни – Сажда(сураси)ни – ва «Ҳал ата ъалал-инсани»ни қироат қилар эдилар» (Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).
Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фи рағоиби явмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:
«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такосурни ўқийди, иккинчисида Вал асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди». Сўнг охирида ўқиладиган қўшимча дуони ҳам келтирган.
«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан