Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Апрел, 2025   |   26 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:30
Пешин
12:26
Аср
17:12
Шом
19:16
Хуфтон
20:37
Bismillah
24 Апрел, 2025, 26 Шаввол, 1446

Сафарни бошлашда ўқиладиган дуо

29.07.2016   17193   1 min.
Сафарни бошлашда ўқиладиган дуо

Сафарга отланаётган  киши уйидан чиқаётган пайтда қуйида келтирилган дуони ўқиса,  омонда бўлади, иншааллоҳ.

 

بِسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ ، لا حَوْلَ وَلا قُوَّةَ إِلا بِاللهِ .

 

Бисмиллааҳи таваккалту алаллоҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ (Сунани Термизий).

  Маъноси: Аллоҳнинг номи билан (сафарни бошлайман), Аллоҳга таваккал қилдим. Тоатга қувват ва гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам ёлғиз Аллоҳ таолодандир

 

اللَّهُمَّ بِكَ أَصُولُ وَبِكَ أَحُولُ وَبِكَ أَسِيرُ

 

Аллоҳумма, бика асуулу  ва бика аҳуулу  ва бика асииру (Муснади Аҳмад).

  Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенинг мададинг билан ҳимматланаман, Сенинг мададинг билан гуноҳдан тийиламан, Сенинг мададинг билан сафарга чиқаман.

Ҳаж ва умра
Бошқа мақолалар

Ижоба масжиди ҳақида биласизми?

23.04.2025   1119   1 min.
Ижоба масжиди ҳақида биласизми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳиро ғоридан тушиб, Макка томонга келаверишда мана шу (расмдаги) масжидга кўзингиз тушади.

Унинг номи "Масжидул Ижоба" бўлиб, Ҳиро ғори билан жуда яқин алоқаси бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 35 ёшларидан эътиборан тез-тез Ҳиро ғорида ёлғиз қолар, ҳатто баъзан бир неча кунлаб у ерда қолиб кетардилар. Шу аснода оналар онаси, нубувват хонадонининг султонларидан Хадийжа онамиз розияллоҳу анҳо гоҳ (дам) ўзлари Расулуллоҳ алайҳиссаломни кўргани келар, гоҳида эса қуллари Майсара билан озиқ-овқат жўнатардилар.

Пайғамбаримизни зиёрат қилишга ўзлари келганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадийжа онамизни тоғга чиқиб, ғоргача бориб чарчаб қолишларини истамасдилар. У зот алайҳиссалом узоқдан туриб, албатта бу ерлар ҳозиргидек эмас, ҳар ер очиқ эди, тоғни устидан ҳам паст жуда яхши кўринарди, елкаларида озиқ-овқат олиб келаётган Хадийжа онамизни кўрганларида, овозлари етадиган жойгача келиб, «Сен келма, ўзим бораман», деб шу масжид ўрнига келардилар. Ўша жойда Хадийжа онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашишар, шу ерда ўтириб суҳбат қуришар, ҳаттоки бу суҳбатлар тонгга уланарди. Айнан шунинг учун мазкур хотирани абадийлаштириш мақсадида, кейинчалик масжид барпо қилинди.

Абдуллоҳ Раҳим