Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446
Янгиликлар

Наманган вилоятига янги бош отинойи тайинланди

31.07.2024   1311   1 min.
Наманган вилоятига янги бош отинойи тайинланди

Шу йил 30 июль куни Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Хатамов ва Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов  бошчиликларида шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблар ҳамда бош отинойилар, вакиллик ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Ходияхон  Раҳмонова ўз аризасига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси (вилоят бош отинойиси) вазифасидан озод этилди.

Наманган вилоят бош отинойиси  вазифасига бугунги кунга қадар Чортоқ тумани бош отинойиси вазифасида хизмат қилиб келаётган Ашурахон Хўжаева  тайинланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

 Наманган вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Наманган вилоятига янги бош отинойи тайинланди Наманган вилоятига янги бош отинойи тайинланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Уч нарса танани касал қилади

2.10.2024   699   1 min.
Уч нарса танани касал қилади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Уч нарса танани касал қилади:
1.Кўп гапириш.
2.Кўп ухлаш.
3.Кўп ейиш.

Тўрт нарса баданни қаритади:
1.Ташвиш.
2.Маҳзунлик.
3.Очлик.
4.Уйқусизлик.

Тўрт нарса юзни нурли қилади:
1.Тақво.
2.Вафо.
3.Саховат.
4.Мурувват.

Тўрт нарса ризқни жалб қилади:
1.Тунда қоим бўлиш.
2.Саҳар вақтида кўп истиғфор айтиш.
3.Садақа қилишга одатланиш.
4.Куннинг аввалида ва охирида зикр билан машғул бўлиш.

Тўрт нарса ризқни тўсади:
1.Тонг вақтида ухлаш.
2.Кам намоз ўқиш.
3.Дангасалик.
4.Хиёнат.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ