Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Октябр, 2024   |   30 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:04
Қуёш
06:22
Пешин
12:17
Аср
16:16
Шом
18:04
Хуфтон
19:17
Bismillah
03 Октябр, 2024, 30 Рабиъул аввал, 1446

Мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди

31.07.2024   2077   1 min.
Мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди

Бугун, 31 июль чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов   ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чораларини кўрдилар.

Қабул жараёнида фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, савдо-олди сотди каби масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

Оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан эса тавсиялар берилди. 

Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш,  ташвишни осон бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амалдир!
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ана шу набавий таълимотга мувофиқ, мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари аришига кўмаклашилди. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун бўлдилар.

Қабул жараёнлари ҳудудлардаги барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди Мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди Мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди
Бошқа мақолалар

Никоҳсиз эко қилса бўлмайдими?

2.10.2024   1423   1 min.
Никоҳсиз эко қилса бўлмайдими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Cавол: Турмуш қурганимизга 7 йил бўлди фарзандимиз йўқ. ЭКО га ҳам хўжайинимни уруғлари чиқмади, шунга қайнимни уруғидан ЭКО қилдирмоқчи эдик. Никоҳсиз ЭКО қилдиришни хоҳламайман. Шу масалага қандай маслаҳат берасиз?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Уламолар сунъий уруғлантириш амалиётини ўта зарур ҳолатда ва фақат ўрталарида шаръий никоҳ бўлган эр-хотинлар орасидагина амалга оширишни жоиз деб ҳисоблайдилар. Сиз бу борада қуйидаги фатвони ўқиб чиқинг (https://t.me/diniysavollar/270).

Фарзанд кўрмаслик ҳам Аллоҳ таолонинг синови ва дардларнинг бири ҳисобланади.

Қуръони Каримнинг Шўро сурасининг 49-50 оятларида: Осмонлар ва ернинг мулки Аллоҳга хосдир. У хоҳлаганини яратади. У хоҳлаган кишига қизларни, хоҳлаган кишига ўғилларни инъом этади. Ёки уларни ўғил ва қизлар аралаш қилиб беради. Ва хоҳлаган кишисини бепушт қилади. Албатта, У (ҳар нарсани) билувчи ва (ҳар нарсага) қодирдир.

Бу оятдан маълум бўладики, фарзандли бўлиш ёки бепуштлик Аллоҳнинг қудрати ва ҳикмати билан содир бўлади. Ҳар бир мўмин инсон ўзининг тақдирини қабул қилиб, унга шукр қилиши ва бу синовга чиройли сабр қилиши лозим.

Бироқ, касалликдан даволаниш динимиз кўрсатмасидир. Шунинг учун сиз ҳам Аллоҳ таолога дуо ва илтижо қилган ҳолатда фарзанд кўриш чораларини ҳалол йўлларидан фойдаланинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.