Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Октябр, 2024   |   03 Рабиъус сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:07
Қуёш
06:25
Пешин
12:16
Аср
16:12
Шом
17:59
Хуфтон
19:12
Bismillah
06 Октябр, 2024, 03 Рабиъус сони, 1446
Янгиликлар

Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда

2.08.2024   2945   1 min.
Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида ҳожиларимиз имом-хатиб ва мутасаддилар билан биргаликда “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” деган эзгу шиор остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқда.

Ҳожи ота ва ҳожи оналар имом-хатиб ва маҳалла фаоллари билан бирга маҳаллаларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, нотинч, ажрим ёқасида турган ҳамда моддий ва маънавий кўмак зарур бўлган оилалар ҳолидан хабар олиб, қимматли ваъз-насиҳатлар билан уларнинг кўнгилларига илиқлик олиб кириш баробарида хайрия ва эҳсонлар улашмоқда.

Бугунга қадар юртимизда 6 мингдан зиёд ана шундай маърифий ва хайрия тадбирлари ўтказилди. Уларда 22 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари қамраб олинди. Натижада оилавий низоларни бартараф этиш, ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш, нотўғри йўлга кириб қолган ёшларга тўғри йўл кўрсатиш каби мингдан зиёд масала ижобий ҳал этилди. Ишсиз фуқаролар ишга жойланди. Уйи таъмирталаб бўлганларнинг хонадонлари обод қилинди. Эҳтиёжманд оилаларга қарийб 550 миллион сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Мазкур эзгу ташаббуслардан аҳолимиз вакиллари миннатдор бўлиб, ўз ташаккурларини изҳор этишмоқда.

Шу каби тадбирлар юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

50 йиллик намозимизни қайтадан ўқиймиз

27.09.2024   7317   2 min.
50 йиллик намозимизни қайтадан ўқиймиз

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ривоят қилишларича, Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга Ҳотамул Асом деган зот масжидда зуҳддан маъруза қилаётган эмиш деган хабар келди. Шунда у киши шогирдларига: қани бориб эшитайликчи, нималар ҳақида гапираётган экан, деб масжидга бордилар ва Ҳотамул Асомга: “Эй йигит, менга намоз ҳақида гапириб бер”, дедилар.

Ҳотамул Асом: “Намознинг одоблари ҳақида айтиб берайми ёки унинг кайфияти ҳақида сўраяпсизми?” деди.

Абу Юсуф унинг бу гапидан таажжубга тушдилар ва ичларида: “Биз ундан битта нарсани сўрасак, у иккита нарсани айтмоқчи”, дедилар. “Майли бизга намознинг одоблари ҳақида айтиб берақол”, дедилар.

Ҳотамул Асом сўз бошлади: “Намознинг одоблари будир: Яратганнинг амрига итоат этиб ўриндан турмоқлик, савоб умидида намозгоҳга бормоқлик, ният ила намозга кирмоқлик, Аллоҳни улуғлаб такбир айтмоқлик, тартил билан қироат қилмоқлик, хушуъ ила рукуъ қилмоқ, хузуъ ила саждага йиқилмоқ, ихлос билан ташаҳҳуд айтмоқ, раҳмат тилаб салом бермоқ”, деди.

Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ: “Энди намознинг кайфияти ҳақида гапириб бер”, дедилар.

Ҳотамул Асом сўз бошлади: “Каъбани икки қошингиз орасига оласиз, мезонни кўз ўнгингизга келтирасиз, сирот кўпригини оёғингиз остига, ўнг ёнингизга жаннатни, чап ёнингизга дўзахни келтирасиз, ортингизда эса, ўлим фариштаси пойлаб юрибди. Ана шундан кейин намозингиз қабул бўлдими ёки рад этилдими, шуни ўйлайсиз”, деди.

Абу Юсуф сўрадилар: “Сен қачондан бери намозни шундай кайфиятда ўқийсан?”.

Ҳотамул Асом: “Йигирма йилдан бери шундай намоз ўқийман”, деб жавоб берди.

Шундан кейин Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ шогирдлари томон ўгирилиб: “Юринглар, бориб эллик йиллик намозимизни қайтадан қазо қилиб ўқиб оламиз”, дедилар.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ