Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Ноябр, 2024   |   13 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:48
Қуёш
07:10
Пешин
12:13
Аср
15:23
Шом
17:07
Хуфтон
18:24
Bismillah
14 Ноябр, 2024, 13 Жумадул аввал, 1446
Янгиликлар

ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ

2.08.2024   5382   1 min.
ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ

Кеча, 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасасида кириш имтиҳони бошланди. Ушбу даргоҳ олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган 6 та ҳудуднинг биринчиси саналади. 

Эрта тонгдан мазкур ҳудудга 348 нафар абитуриент имтиҳон топшириш учун етиб келди. Бу ерда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига барча зарур шароитлар қилинган.  

Имтиҳон бошланиш олди ўтказилган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Элёр Алимқулов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳрамиддин домла Разов, соҳа вакиллари, ўқитувчи-мураббийлар, ота-оналар ва абитуриентлар иштирок этди. 

Қуръони карим тиловати билан бошланган маросимда сўзга чиққанлар юртимизда диний таълим соҳасига қаратилаётган эътибор тўғрисида сўзлаш баробарида имтиҳон ҳақида абитуриентларга батафсил тушунча ва тавсиялар бериб ўтдилар.

Ушбу жараённи соҳа мутасаддилари ва ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат кузатувчилар назорат қилиб бормоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Саҳобанинг Расул алайҳиссаломга муҳаббати сабаб нозил бўлган оят

8.11.2024   5007   1 min.
Саҳобанинг Расул алайҳиссаломга муҳаббати сабаб нозил бўлган оят

Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобаларининг ичида У зотнинг мавлолари Савбон розияллоҳу анҳу бўлиб, Набий алайҳис саломга ғоят муҳаббатли, у зотни кўрмаса туролмас эди.


Бир куни Савбон Пайғамбар алайҳис саломнинг ҳузурларига ранги бўзарган холда келди. Юзида чуқур маҳзунлик бор эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Эй Савбон, сенга нима бўлди, бемормисан?”, дедилар. Савбон: “Йўқ, мен бемор эмасман, ҳеч қаерим оғримаяпти. Бунинг сабаби сизни соғинчингиз, ё Расулуллҳ. Агар сизни озгина кўрмасам қаттиқ соғинаман, ҳатто сизни кўрмагунимча бу соғинч-изтиробим босилмайди.


Бугун ана шундай соғинч ортидан охиратни ўйлаб қаттиқ қўрқиб кеттим. Сиз жаннатда баланд даражага, набийлар билан кўтарилиб кетсангиз. Мен ҳам жаннатга кирсаму, аммо мени даражам сизникидан паст бўлиб, у ерда сизни соғинсам кўролмайманми?” деди. Пайғамбар алайҳиссалом жим туриб қолдилар.


Шунда Жаброил алайҳиссалом мана бу оятни олиб келдилар: “Ким Аллоҳга ва Росулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши” (Нисо сураси, 69-оят).  


Бу оят Савбон розияллоҳу анҳунинг севгиси сабаб умматга барака ояти бўлди. Сизу биз ҳам Аллоҳга итоат қилиб, Росулуллоҳни севиб у зотни суннатларига эргашсак, жаннатда у зот билан бирга бўламиз. Пайғамбар алайҳиссалом бошқа бир ҳадисларида: “Киши (жаннатда)севгани билан бирга бўлади”, деб марҳамат қилганлар. 

Зоҳиджон қори Нўъмонов,

Наманган шаҳридаги “Мулла бозор охунд”

 жоме масжиди имом хатиби