Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446

“ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (02.08.2024)

3.08.2024   8543   1 min.

Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

00:47 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Исломобод” жоме масжидида жума намозини адо этдилар
01:16 Диний идора делегацияси Мисрдаги анжуманда иштирок этди
01:52 Дин ишлари бўйича қўмита раисига янги ўринбосар тайинланди
02:11 “Қақир” масжиди янги биносига илк ғишт қўйилди
02:38 Аҳолига манфаатли суҳбатлар қилиб берилмоқда
03:05 Наманган вилоятига янги бош отинойи тайинланди
03:25 Фуқаролар мурожаатлари ҳал этилмоқда
03:48 Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда 
05:00 Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди
05:29 Муфтий ҳазратларининг чиқишлари жамоатчилик эътиборида 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фаол ва тажрибали имом-хатибга "Юрт ифтихори" эсдалик нишони топширилди

2.10.2024   1365   1 min.
Фаол ва тажрибали имом-хатибга

"Ўқитувчи ва мураббийлар куни" арафасида Қўқон шаҳридаги "Амирий" кутубхонасида Қўқон шаҳар бош имом-хатиби Абдумажид домла Исақовнинг "Баҳрул-маҳабба", "Замзам сувининг фазилатлати" ва "Аҳлингизни асранг, азизлар" китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги бош муҳтасиби Иқболжон Аҳмадалиев ва бир қатор мутасаддилар иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳаза ва табрикларини изҳор қилдилар.
 

Тақдимотда сўзга чиққанлар томонидан Абдумажид домланинг дин ва ватан ривожи йўлида амалга ошираётган самарали хизматлари тилга олиниб, халқимизга туҳфа қилинган янги нашрлар ёшларни имон-эътиқодли, ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, айниқса, ёш оилалар учун "Аҳлингизни асранг, азизлар" китоби айни вақтида нашр этилганини эътироф этдилар.


Тадбирда якунида Абдумажид домла Исақовга Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсида ташкил этилган "Юрт ифтихори" эсдалик нишони топширилиб, устознинг келгуси фаолиятларига муваффақият тиланди. 

Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Фаол ва тажрибали имом-хатибга Фаол ва тажрибали имом-хатибга Фаол ва тажрибали имом-хатибга
Ўзбекистон янгиликлари