Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Октябр, 2024   |   04 Рабиъус сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:08
Қуёш
06:26
Пешин
12:16
Аср
16:10
Шом
17:58
Хуфтон
19:10
Bismillah
07 Октябр, 2024, 04 Рабиъус сони, 1446
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда

7.08.2024   3346   1 min.
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда

Бугун, 6 август куни Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган 6 та ҳудуднинг учинчиси бўлган 
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани,  1-сонли касб-ҳунар мактаби биносида навбатдаги кириш имтиҳон жараёнлари бошланди. 

Эрта тонгдан мазкур даргоҳга 533 нафар абитуриент тест синовларини топшириш учун етиб келди. Бу ерда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига барча зарур шароитлар ҳозирланган.  

Имтиҳон бошланиш олди ўтказилган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири ўринбосари Акбар Дўсматов, Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Элёр Алимқулов, Шаҳрисабз шаҳар бош имом-хатиби Фазлиддин Мухторов, "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Ўткир Ғузаров, соҳа вакиллари, ўқитувчи-мураббийлар, ота-оналар ва абитуриентлар иштирок этди. 

Қуръони карим тиловати билан бошланган маросимда сўзга чиққанлар юртимизда диний таълим соҳасига қаратилаётган эътибор тўғрисида сўзлаш баробарида имтиҳонлардаги замонавий технологиялардан фойдаланиш тартиб-қоидалари тўғрисида абитуриентларга батафсил тушунча ва тавсиялар бериб ўтди.

Ушбу жараённи соҳа мутасаддилари ва ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат кузатувчилар назорат қилиб бормоқда. 

Имтиҳон топширётган барча абитуриентларга муваффақият тилаб қоламиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда
Бошқа мақолалар

Бардавом амал инсонни жаннатга киритади

26.09.2024   4672   1 min.
Бардавом амал инсонни жаннатга киритади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни бомдод намозидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга: «Билол! Қайси амалингни манфаати энг кўп амал деб ўйлайсан? Ўша амалингни айт, чунки мен бугун тушимда жаннатда шиппагингнинг товушини эшитдим», дедилар. Билол: «Манфаати энг кўп деб умид қилган ишим – кечасию кундузи қачон таҳорат қилсам, ўша таҳоратим билан насиб бўлганича намоз ўқийман, холос», деди».

Имом Бухорий, имом Муслим ривоят қилган.

Эътибор берган бўлсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳунинг жаннатда юрганини, у ерда унинг учун жой борлигини ва бунга сабаб бу бахтли саҳоба ҳаёти мобайнида қилган бирор улкан амал борлигини таъкидлаб, ана шу улкан амал нима эканини сўрамоқдалар. Билол розияллоҳу анҳу эса унчалик қийматли амали йўқлигини, фақатгина қиладиган иши ҳар доим таҳорат қилганида Аллоҳ қодир қилганича нафл намоз ўқишни вазифа қилиб олганини айтяпти.

Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг

“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.