Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Октябр, 2024   |   30 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:04
Қуёш
06:22
Пешин
12:17
Аср
16:16
Шом
18:04
Хуфтон
19:17
Bismillah
03 Октябр, 2024, 30 Рабиъул аввал, 1446
Янгиликлар

Ёш имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди

9.08.2024   3807   1 min.
Ёш имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносига Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият олиб бораётган юртимизнинг барча ҳудудларидан келган ёш иқтидорли, тарғиботчи имом-хатиблари ташриф буюрди. Бу ҳақда Марказ Матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмонларга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг мақсад ва вазифалари, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан улуғ аждодларимизнинг ислом ва жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссалари, динлараро ва цивилизациалараро мулоқотни йўлга қўйишда марказнинг роли, музей экспозициялари ва кутубхона тўғрисида марказ катта илмий ходими, фалсафа доктори (PhD) И. Ибрагимов томонидан ахборот берилди.

Марказ музей экспозицияни янги мазмун билан бойитиш борасида олиб борилаётган ишлар, жумладан, жорий йил 3-4 июль кунлари “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс пойдевори” Республика олимлари форумининг ўтказилганлиги, 23-27 август кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) билан ҳамкорликда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Аждодларнинг буюк мероси – Учинчи уйғониш даври асоси” VIII халқаро конгресси ўтказилаётгани тўғрисида ташриф буюрувчиларга атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, меҳмонлар марказда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишишди.

Меҳмонлар томонидан Бугунги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ҳақиқатан ҳам Учинчи Ренессанс томон қадам ташланаётганидан дарак бериши эътироф этилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмат

Ёш имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди Ёш имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди Ёш имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ҳаётда қийинчиликка учрасангиз

2.10.2024   1094   1 min.
Ҳаётда қийинчиликка учрасангиз

Аллоҳ таоло бандаларига бундай деган: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!” (Зумар сураси, 53-оят).

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг онасига: “...қўрқма, маҳзун бўлма”, деб марҳамат қилган (Қосос сураси, 7-оят).

Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар”, деб айтганлар (Юсуф сураси, 87-оят).

Юсуф алайҳиссалом акасига бундай деганлар: “...хафа бўлма” (Юсуф сураси, 69-оят).

Шуъайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: “...қўрқма(Қосос сураси, 25-оят), дедилар.

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: “Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан” (Тавба сураси, 40-оят).

Даврон НУРМУҲАММАД