Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446
Янгиликлар

Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди

9.08.2024   4130   2 min.
Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

#xabar #seminar #imomlar 
Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 6–8-август кунлари ёш диний соҳа ходимларига ахборот, медиа ва коммуникациялар соҳасида саводхонликни ошириш бўйича I илмий-амалий семинар ташкил этилди. 

Бугун, 8 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида мазкур машғулотларнинг якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Диний идора раҳбар ходимлари ва ёш имом-домлалар иштирок этди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари учрашувда ёш диний соҳа ходимларини бугунги ахборот асрида ниҳоятда долзарб бўлган ахборот, медиа ва коммуникациялар йўналишидаги уч кунлик семинарни муваффақиятли якунлаганлари ва унинг илк тингловчиси бўлганлари билан қутлаш баробарида келгусида ҳам ёш имомларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари давом этишини билдирдилар.  

Муфтий ҳазратлари сўзлари давомида ёш соҳа ходимларига мазкур семинарда олган билим ва малакаларини амалиётда кенг қўллаш, вақтни ғанимат билиб доимо ўз устида ишлаш, шунингдек, дин таълимотини мўмин-мусулмонларга чиройли мавъиза билан етказиш, замон билан ҳамнафас бўлиш борасида насиҳат ва тавсияларини бердилар.   

Ўз навбатида ёш имомлар ҳам сўз олиб дилдан суҳбат ва бугунги кунда айни муддао бўлган семинар ташкил этилгани учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, мазкур дарсларда тажрибали уламолар ва малакали устозлардан соҳага оид ва ахборот технологиялари борасида керакли билимлар олишгани ва уларни амалий машғулотларда қўллаганлари ҳар томонлама манфаатли бўлганини қайд этишди. 

Тадбир сўнгида Муфтий ҳазратлари ёш имомларга семинар тингловчиси сифатида муваффақиятли иштирок этгани учун сертификатларни топшириш баробарида уларнинг келгуси фаолиятига хайрли дуолар қилдилар. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 MUSLIM.UZ (http://muslim.uz/) 

Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фаол ва тажрибали имом-хатибга "Юрт ифтихори" эсдалик нишони топширилди

2.10.2024   1270   1 min.
Фаол ва тажрибали имом-хатибга

"Ўқитувчи ва мураббийлар куни" арафасида Қўқон шаҳридаги "Амирий" кутубхонасида Қўқон шаҳар бош имом-хатиби Абдумажид домла Исақовнинг "Баҳрул-маҳабба", "Замзам сувининг фазилатлати" ва "Аҳлингизни асранг, азизлар" китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги бош муҳтасиби Иқболжон Аҳмадалиев ва бир қатор мутасаддилар иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳаза ва табрикларини изҳор қилдилар.
 

Тақдимотда сўзга чиққанлар томонидан Абдумажид домланинг дин ва ватан ривожи йўлида амалга ошираётган самарали хизматлари тилга олиниб, халқимизга туҳфа қилинган янги нашрлар ёшларни имон-эътиқодли, ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, айниқса, ёш оилалар учун "Аҳлингизни асранг, азизлар" китоби айни вақтида нашр этилганини эътироф этдилар.


Тадбирда якунида Абдумажид домла Исақовга Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсида ташкил этилган "Юрт ифтихори" эсдалик нишони топширилиб, устознинг келгуси фаолиятларига муваффақият тиланди. 

Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Фаол ва тажрибали имом-хатибга Фаол ва тажрибали имом-хатибга Фаол ва тажрибали имом-хатибга
Ўзбекистон янгиликлари