Шотландия соғлиқни сақлаш вазири Ҳамза Юсаф Шотландия Миллий партиясининг (СНП) янги раҳбари этиб эълон қилинди. Бу эса уни тўлақонли равишда мамлакат ҳукумати раиси сифатида иш бошлаши мумкинлигини англатади.
Буни Шотландия Миллий партияси (СНП) миллий котиби Лорна Финн партия аъзолари ўртасида икки ҳафталик овоз бериш натижаларини сарҳисоб қилганидан сўнг бу ҳақда маълум қилди.
Маълумотда қайд этилишича, Юсаф овоз беришнинг иккинчи босқичида 26 мингдан сал кўпроқ партия аъзоси (овозда қатнашганларнинг 52,1 фоизи) қўллаб-қувватлаган ҳолда бошқа номзодлар орасида ғалаба қозонган. Иккинчи ўринни маҳаллий Молия вазирлиги раҳбари Кейт Форбс (23,9 минг овоз ёки 47,9 фоиз) эгаллади. Учинчи номзод, жамият хавфсизлиги бўйича собиқ вазир Aш Реган атиги 5,6 минг киши томонидан қўллаб-қувватланиб, иккинчи саралаш турига чиқа олмади.
Сайловда фақат Шотландия парламентининг Шотландия Миллий партияси (СНП) аъзолари иштирок этишлари мумкин эди. Овоз беришда партия аъзосидан жами 72 минг нафардан 50,5 минг нафари иштирок этди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб), қарз эса ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) деган ёзувни кўрдим. Шунда "Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?" дедим. Жаброил алайҳиссалом: "Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтожнинг қўлига тушади", деди.