Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Сентябр, 2024   |   15 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:47
Қуёш
06:07
Пешин
12:22
Аср
16:38
Шом
18:30
Хуфтон
19:43
Bismillah
18 Сентябр, 2024, 15 Рабиъул аввал, 1446

Солиҳ амал нима?

13.08.2024   4042   2 min.
Солиҳ амал нима?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

“Солиҳ амал” ибораси Қуръони каримнинг етмишдан ортиқ оятида зикр этилган.

“Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор солиҳ амал қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (Наҳл сураси, 97-оят). 

Солиҳ амалнинг ўзи нима? Солиҳ амал деганда кўпинча хаёлимизга намоз, рўза каби ибодатлар келади. Ҳадисларда эса, савобли ишлар қаторида зикр қилинадиган бир қанча солиҳ амаллар ҳақида баён қилинади. Масалан, одамларга озор етказмаслик, йўл юзида ётган нарсани четга олиб қўйиш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва яна қанчадан қанча бизнинг назаримизда оддийгина туюлган амалларга тарғиб этилади. Афсуски, кўпчилигимиз бу ишларга бепарво қараймиз. Аслида, инсоннинг амал дафтарини савобларга тўлдирадиган солиҳ амалларни ҳар куни, ҳар ерда қилиш имкониятига эгамиз. Фақат бунга озгина диққат-эътибор ва ихлос бўлса, кифоя.

Нафснинг қадри

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни минбарга чиқиб: “Жамоат намозига келинглар”, деб нидо қилди. Одамлар тўпланишганда бундай деди: “Эй одамлар! Мен кичкина болалигимда Макка аҳолисининг қўйини боқар эдим. Қўйларни қабул қилиб олардим, уларни суғорардим, соғардим. Тагларини тозалар эдим. Эвазига бир ҳовуч хурмони олдимга қўйиб кетишар эди. Агар билмасангиз, билиб қўйинг, мен шуларни қилар эдим”. 

Шу гапларни айтиб минбардан тушди. Шун­да Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Эй амирул мўминин, Аллоҳ номига қасамки, шу ­гапларингиз билан сиз ўзингизни қадрингизни ерга уриб қўймадингизми?!” деди. Шунда ҳазрати Умар: “Мен айнан шуни истаган эдим. Нафсим менга амирул мўминин эканимни сўйлайди. Мен уни одобга чақириб, унга ўз қадрини билдириб қўйишни истадим”, деб жавоб берди.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

таржималари

Бошқа мақолалар
Видеолар

Диний саволга жавоб беришда шошилманг!

17.09.2024   561   1 min.
Диний саволга жавоб беришда шошилманг!



Ғуломиддин домла Холбоев

ВИДЕО