Кўпчилик аёллар эркакларнинг қадрини фақат уни йўқотгандагина биладилар.
Агар она фарзандини ўз танасида тўққиз ой кўтарса, ота уларни қалбида, онгида бир умр кўтаради.
Модомики, отанинг аҳволи яхши экан, бутун олам яхши бўлади.
Бас, ҳар бир эркакни, ҳар бир отани ҳаётингиз давомида эҳтиром қилинг. Чунки сиз билмайсиз, у қанчалар сиз учун ўзини қурбон қилади. Эркакларни ҳурмат қилинг, чунки у кетгач унинг ўрнини сиз ҳеч қачон боса олмайсиз.
Эркакни этагидан маҳкам тутинг, унга бу дунё тор бўлиб кетганда, ҳаёт ташвишлари уни эзиб юборганда ҳам уни қўйиб юборманг.
Агар у бўлмаганда, сиз ҳам бўлмас эдингиз.
Ҳар бир эркакка соғлик, омонлик бўлсин (Отага, ака-укага, эрга, ўғилга).
t.me/tuhur
Устоз – жамиятни олға бошловчи ва унинг эртанги кунини таъминловчи, таъбир жоиз бўлса, бир йўлчи юлдузлардир. Устозсиз ҳеч бир жамият камолга етмаган. Шунинг учун ҳам халқимизда “Устоз отангдек улуғ” деган чиройли иборалар бор. Шундай экан, устознинг ҳам ота-онадек ҳақлари бор.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мураббийларга олимларни ҳурматлаш, муаллим ва устозларни улуғлаш борасида кўпгина қимматли кўрсатмалар берганлар.
Имом Аҳмад, Имом Табароний ва Ҳоким Убода ибн Сомитдан розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кексаларимизни улуғламаган, кичикларимизга меҳрибон бўлмаган ва олимларимизни (ҳақини) билмаган менинг умматимдан эмас”, дедилар.
1-октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимларимиз Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тизимидаги масжидларда кўп йиллар давомида хизмат қилган, бугунги кунда нафақада бўлган нуроний имом домлалар ҳолидан хабар олиб, байрам билан қутлади.
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти
Матбуот хизмати