Шу йил 9-21 август кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан Подшоҳ Абдулазиз номидаги 44-халқаро Қуръони каримни ёдлаш, тажвид ва тафсири мусобақаси ўтказилмоқда.
Мазкур нуфузли қорилар беллашувида Ўзбекистон номидан Диний идора тасарруфидаги Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Муҳаммад қори Ғуломов Қуръони каримни тажвид қоидаси асосида тўлиқ ёддан ўқиб бериш йўналишида иштирок этмоқда.
Маълумот ўрнида, Муҳаммад қори Салоҳиддин ўғли 2001 йилда Наманган шаҳридаги “Олтитош” маҳалласида туғилган. 2014 йилда Қуръони каримни тўлиқ ёд олган. Шундан сўнг қарийб 10 йилдан буён юртимиз масжидларидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этиб келади. Ҳозирда Мир Араб мадрасасининг 3-босқич талабаси.
Аллоҳ таоло ўзбекистонлик қорига Ўзи ёр ва мададкор бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бомдод намози киргач то қуёш чиққунча Қуръон тиловати, зикрлар, илм ёки бошқа хайри ишлар билан шуғулланиш ўрнига дунёвий гап-сўзлар билан вақт ўтказиш макруҳи танзиҳийдир. Чунки бу вақтда қилинган зикрлар учун жуда катта савоблар ваъда қилинган, мўмин бандага бундай имкониятни бой бериш тўғри келмайди.
Илм билан шуғулланиш, солиҳларнинг ҳикоясини ўқиш ёки тинглаш, меҳмон билан ёки ҳожати бор одам билан гаплашиш хайрли иш ҳисобланади, шунинг учун булар макруҳ эмас, аксинча мустаҳаб бўлади.
Албатта, ҳожат ёки зарурат бўлгани учун дунёвий гаплар сўзлашнинг ҳеч қандай зиёни йўқ.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Тил сайқали» китобидан