Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Декабр, 2024   |   19 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:19
Қуёш
07:45
Пешин
12:26
Аср
15:16
Шом
17:00
Хуфтон
18:20
Bismillah
20 Декабр, 2024, 19 Жумадул сони, 1446
Янгиликлар

Диний идора раиси ўринбосари халқаро анжуманда қатнашди

15.08.2024   3166   1 min.
Диний идора раиси ўринбосари халқаро анжуманда қатнашди

Шу йил 14 август куни “Марказий Осиё халқларининг XXI асрдаги яхши қўшничилик маданияти” мавзусида масофавий анжуман бўлиб ўтди.

Ушбу онлайн тадбирда хориж ва минтақадаги илмий тадқиқот марказлари, Диний идоралари ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур масофавий учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳам маъруза билан қатнашди.

Муҳаммадолим домла маъруза аввалида халқаро анжуман иштирокчиларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг салом ва эзгу тилакларини етказди.

Шундан сўнг Диний идора раиси ўринбосари бугунги мураккаб дунёда яхши қўшничилик муносабатларининг аҳамияти, сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўзаро жуда яқин алоқалар ўрнатилгани, мазкур ислоҳотлар динимизнинг эзгу таълимотларига ҳамоҳанг экани ҳақида нутқ сўзлади.

Якунда иштирокчилар мазкур масофавий халқаро анжуман мавзуси ва ўтказилиш вақти ниҳоятда аҳамиятли бўлгани, унда нотиқлар мавзу доирасида қизиқ маълумотлар ва ажойиб ташаббуслар илгари сургани эътироф этилди. Шунингдек, бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш таклиф этилди.  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Диний идора раиси ўринбосари халқаро анжуманда қатнашди Диний идора раиси ўринбосари халқаро анжуманда қатнашди Диний идора раиси ўринбосари халқаро анжуманда қатнашди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ғусл ва таяммум қилаётганда айтиладиган дуолар

19.12.2024   1178   1 min.
Ғусл ва таяммум қилаётганда айтиладиган дуолар

исмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғусл қилувчи таҳорат олганида нимани зикр қилса, ўшаларни айтади. Бисмиллаҳдан тортиб ҳаммасини. Жунуб билан ҳайз кўрган аёлнинг бунда фарқи йўқ. Баъзи соҳибларимиз: «Агар жунуб бўлган ёки ҳайз кўрган бўлса, бисмиллаҳни айтмайди», дейишган. Лекин уларнинг бисмиллаҳни зикр қилишлари афзалроқдир. Фақат бисмиллаҳни айтиш билан улар Қуръон тиловатини қасд қилмасликлари керак.

Таяммум қилганда айтиладиган дуолар

Таяммум қилувчи киши, хоҳ у жунуб, хоҳ ҳайз кўрган аёл бўлсин, бисмиллаҳни айтиши мустаҳаб. Аммо юзи ва кафтига тупроқ суртгандаги ўқиладиган дуолар ҳақида бирор нарса кўрмадик.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан