Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Октябр, 2024   |   03 Рабиъус сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:07
Қуёш
06:25
Пешин
12:16
Аср
16:12
Шом
17:59
Хуфтон
19:12
Bismillah
06 Октябр, 2024, 03 Рабиъус сони, 1446
Янгиликлар

Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

16.08.2024   2847   1 min.
Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхати  янгиланди.

Ушбу Телеграм каналларда давлат органлари фаолиятига оид сўнгги янгиликлар, янги ҳужжатлар, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан хабардор бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Марказий ташкилотлар

Вазирликлар

Қўмиталар

Агентликлар

Инспекциялар

Марказлар

Бошқа ташкилотлар

Компаниялар

Банклар ва суғурта компаниялари

Уюшмалар

Ҳокимликлар

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ёшлар маънавиятига таҳдид

26.09.2024   2935   2 min.
Ёшлар маънавиятига таҳдид

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳозирги кунда миллий қадриятларимизга таҳдид солаётган “Оммавий маданият” кўпчиликни ташвишга солмоқда. Замонавий тараққиёт ва илғор технология билан ҳамнафас бўлишлик қувонарли ҳол. Бироқ, глобаллашув жараёнларида турли ғоялар кураши, ахборот хуружлари, мафкуравий тазйиқларнинг тобора авж олаётгани ташвишланарли ҳолатдур. Бугун арзимасдек туюлган кичик хабар ҳам эртага ёшларнинг ҳаётига катта салбий таъсир қилмоқда.

Аслида, “Оммавий маданият” соясида кириб келаётган ахлоқсизлик, беҳаёлик, зўравонлик ва бузуқлик каби ёмон иллатлар дунёдаги ҳеч бир халқнинг миллий маданиятига ҳам, умумбашарий қадриятларига ҳам мос келмайди. Бизнинг ота-боболаримиз ва момоларимиз ҳаётини ўрганар эканмиз, улардан оладиган ибратларимиз ҳали анча кўп эканини ҳис қиламиз.

Ҳақиқатан ҳам, уруш ва очарчиликни бошидан кечирган бобо ва момоларимиз бизга болаликдан бошлаб нонни кўзимизга суртиб эъзозлашни ўргатганлар. Бу бизнинг буюк қадриятимизга айланган. Шу маънода, Яратганнинг бебаҳо неъматларини, ҳаётдаги ижобий ўзгаришларни қадрлаш туйғусини фарзандларимиз қалбига ёшлигидан сингдириб боришимиз зарур.

Айниқса бизнинг заминимизда туғилиб ўсган, жаҳон маданияти ва цивилизациясига ўз ҳиссаларини қўшган Имом Бухорий, Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва бошқа кўплаб буюк зотларнинг авлодлари ҳеч қачон инсоний фитратга мос келмайдиган шаҳвоний туйғуларга эргашмасликлари керак.

Зеро, халқимизнинг маънавиятларига йўғрилган ор-номус, уят ва андиша, шарму-ҳаё каби тушунчалар бизнинг соф қонимизда мавж урмоқда. Уларни нобуд қилиш – бутун миллатимиз маънавиятига хиёнат бўлур. Айниқса, кексаларга ҳурмат, ота-онага эҳтиром, мардлик ва жасурлик сингари туйғуларимиз узоқ ўтмишдан бугунги кунгача ўз кўрку тароватини, миллийлигимизни кўрсатиб турадиган қадрият ва урф-одатларимиз бутун дунё халқларига ибрат бўлган. Шу маънавиятимиз замиридаги юксак инсоний ғоялар бугунги кунда ҳам бутун Ғарб халқлари томонидан эътироф этилмоқда.

Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ