Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Октябр, 2024   |   03 Рабиъус сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:07
Қуёш
06:25
Пешин
12:16
Аср
16:12
Шом
17:59
Хуфтон
19:12
Bismillah
06 Октябр, 2024, 03 Рабиъус сони, 1446
Янгиликлар

“Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди

19.08.2024   3236   3 min.
“Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди

Обуна –2025

Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйининг «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.

Шу йилнинг 15–17 август кунлари нашриёт Даврий нашрлар таҳририяти бўлими мудири Т.Низомов, Маркетинг ва инновация бўлими мудири А.Юсупов, муҳаррир Б.Муҳаммадиев Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида хизмат сафарида бўлиб, имом-хатиблар билан суҳбатлар, учрашувлар ўтказишди.

Йиғилишда мазкур нашрларга 2025 йил учун обуна мавсуми бошлангани, мўмин-мусулмонларнинг маърифатини янада юксалтириш, уларга муқаддас динимизнинг соф таълимотини етказишда «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси қимматли нашрлар экани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Хайрли, савоб ишларнинг тури кўп. Ҳар бирининг ихлос ва самимиятга қараб ажри бор, савоби бор. Илло, маърифат улашишнинг, мўмин-мусулмонларнинг хонадонларига зиё киритишнинг савоби жуда катта.

Таҳлилларга кўра, бир дона босма нашрни бир кишидан ўн кишигача мутолаа қилар экан. Мисол учун, биргина “Ҳидоят” журнали бугунги кунда 86 минг нусхада чоп этилаётган бўлса, демак, 860 минг киши ўқийди дегани. Бу яхши, албатта. Бироқ аҳолисининг 95 фоиздан ортиғини мусулмонлар ташкил қиладиган юртимизда мазкур нашрнинг адади янада кўпайса, мақсадга мувофиқ бўлади, иншоаллоҳ.

Бунинг учун эса обуна мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, тарғибот тадбирларини кўпроқ олиб бориш зарур. Зеро, ҳадиси шарифда: «Яхшиликка далолат қилувчи киши худди яхшилик қилувчи кабидир» (Имом Термизий ривояти), дейилган.

Аслида обунага тарғиб қилиш ҳам амри маъруф (яхшиликка чақириш) ва наҳйи мункар (ёмонликдан қайтариш)дир. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 104-оятида: «Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат бўлсин! Айнан улар (охиратда) нажот топувчилардир», деб марҳамат қилган.

Водий вилоятларида «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига 2024 йил учун обуна мавсумида фаоллик кўрсатган, мазкур нашрларга энг кўп обуна бўлган масжидлар имомлари ва туманлар бош имом-хатиблари совғалар билан тақдирланди.

– Камтарона хизматимиз эътироф этилиб, мукофот билан тақдирланганимиз учун Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин, – дейди Бағдод тумани «Зайд ибн Собит» жоме масжиди имом-хатиби Соҳибжон домла Аҳмедов. – Иншоаллоҳ, келгуси йил учун ҳам обунани уюшқоқлик билан ташкил этамиз. Ҳар жума даврий нашрларга обуна тарғиботини кучайтирамиз. Бу жараёнда барчамиз жонбозлик кўрсатамиз.

Йиғилишларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси ҳар бир имомнинг, имом ноибининг ҳамда отинойининг бадиий минбари экани таъкидланди. Шу боис диний соҳа ходимларидан турли мавзуларда материаллар жўнатишлари илтимос қилинди. 

Тадбирлар сўнгида хайрли дуолар қилиниб, 2025 йил обунаси ҳар йилгидан кўра натижадорроқ, самаралироқ бўлиши Яратгандан сўралди.

* * *

«Тафсир» рукни остида Каломуллоҳ оятлари маъноларини ўқиб-уқишни, «Ҳадис шарҳи» орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак насиҳатларидан баҳраманд бўлишни, «Саҳобалар ҳаёти”ни мутолаа қилиб саодат асрига саёҳат қилишни, «Масала» рукнида долзарб ва муҳим савол-жавобларни ўрганишни, «Аслида қанақа? » рукнида ҳар бир воқеа-ҳодисанинг асл моҳиятини билишни, яна бошқа кўплаб мавзуларда энг ишончли маълумотларга эга бўлишни истасангиз, «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига обуна бўлишга шошилинг!

 

 

“Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Бардавом амал инсонни жаннатга киритади

26.09.2024   4646   1 min.
Бардавом амал инсонни жаннатга киритади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни бомдод намозидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга: «Билол! Қайси амалингни манфаати энг кўп амал деб ўйлайсан? Ўша амалингни айт, чунки мен бугун тушимда жаннатда шиппагингнинг товушини эшитдим», дедилар. Билол: «Манфаати энг кўп деб умид қилган ишим – кечасию кундузи қачон таҳорат қилсам, ўша таҳоратим билан насиб бўлганича намоз ўқийман, холос», деди».

Имом Бухорий, имом Муслим ривоят қилган.

Эътибор берган бўлсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳунинг жаннатда юрганини, у ерда унинг учун жой борлигини ва бунга сабаб бу бахтли саҳоба ҳаёти мобайнида қилган бирор улкан амал борлигини таъкидлаб, ана шу улкан амал нима эканини сўрамоқдалар. Билол розияллоҳу анҳу эса унчалик қийматли амали йўқлигини, фақатгина қиладиган иши ҳар доим таҳорат қилганида Аллоҳ қодир қилганича нафл намоз ўқишни вазифа қилиб олганини айтяпти.

Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг

“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.