Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Октябр, 2024   |   02 Рабиъус сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:06
Қуёш
06:24
Пешин
12:16
Аср
16:13
Шом
18:01
Хуфтон
19:14
Bismillah
05 Октябр, 2024, 02 Рабиъус сони, 1446
Янгиликлар

Отинойиларга навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди            

19.08.2024   3398   1 min.
Отинойиларга навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди            

Намангандаги Давлатобод туманида жойлашган Маданият марказида вилоятда фаолият юритаётган  отинойилар учун навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди.

Унда нотиқлар отинойиларнинг асосий вазифалари, илмий салоҳиятини ошириш, Исломда никоҳ: ўзаро тенглик ва мажбурият, оила муқаддаслиги, жамият ва оилада аёлларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари каби қадриятларимизни асраш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан эканини англаш ва уни жамиятга тўғри ва тизимли тушунтириш борасида маърузалар қилди.

Шунингдек, динимизда ширк, бидъат-хурофот тушунчалари, Ислом шариатига оид фиқҳий атамалар таснифи каби мавзуларда савол-жавоблар бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Отинойиларга навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди             Отинойиларга навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди             Отинойиларга навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди            
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ўтганлар ҳақида “раҳматли” дейиш жоизми?

30.09.2024   3416   1 min.
Ўтганлар ҳақида “раҳматли” дейиш жоизми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Cавол: Марҳумлар ҳақида гапирганда ҳозир кӯп кишилар "раҳматли бӯлиб кетган", деб айтишмоқда. Шунда мен бундай дейиш хато десам, ким айтди буни, деб сӯрашяпти. Шунга бир изоҳли жавоб берсангиз?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Вафот этган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига мазкур сўзлар билан дуо қилиш ва ўтганларга Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини умид қилиш мустаҳаб-савобли ишлардан биридир.

Мусулмон инсоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан бири вафотидан кейин уни яхшилик билан эслаш, хотирлаш ва ҳаққига хайрли дуо қилишдир.

Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10-оят).

Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларга ўзларидан аввал иймон билан ўтган зотларнинг ҳаққига дуо ва мағфират сўраб дуо қилишларини таълим бермоқда. Мусулмонлар асрлар оша ушбу таълимотга содиқ қолиб келмоқдалар.

Ўтганларни хотирлаш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш турли халқларда турлича ибора ва сўзлар билан ифода қилинади. Бизнинг халқимизда ўтганларни “марҳум”, “мағфур” “раҳматли”, “раҳматли бўлиб кетган” ва шу каби дуо маъносидаги сўзлар билан ёдга олиш урф бўлган ва бу савобли амалдир.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар