Бу ХХ-XXI аср мобайнидаги ўзбек тилида бўлган еттинчи таржима ҳисобланади. Анворул Қуръон: Файзул Фурқон китоби Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Ислом дини меросини сақлаш бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Мирзо Кенжабек томонидан таржима қилинди ва нашрга тайёрланди.
Шу йил 23-27 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтадиган “Буюк аждодлар мероси – III ренессанс даври асоси” VIII халқаро конгрессда ушбу таржима нашрнинг тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.
cisc.uz
Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ёш диний соҳа ходимлари билан дилдан суҳбат қуриб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади.
Мусохон домла ўз нутқларида юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятларни сўзлаш баробарида ёш соҳа ходимларини касб-маҳоратларини доимий ошириб бориш, ўз устида мунтазам ишлашга чақириб, бугунги давр билан ҳамнафас бўлиш, замонавий илм-фанни пухта эгаллаш ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш зарурлигини ўқтирди.
Шунингдек, пешволик мақоми, мавъиза қилиш одоблари, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш ва дин ғами, халқ дарди ва Ватан тақдирини ўйлаб, туну кун хизмат қилиш кераклигини таъкидлади.
Учрашув сўнгида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Ёшларга насиҳатим" китоблари тарқатилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати