Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳар “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби Ориф домла Тўқсонов гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган ҳамюртларимизга ташкил этилган силсилавий суҳбатларнинг навбатдагиси “Биринчи муаззин” мавзусида бўлиб ўтди.
Учрашувда имом домла ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий масалаларни батафсил тушунтириб берди.
Мазкур суҳбатни малакали сурдо таржимони иштирокчиларга етказди.
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
2024 йил 25–27 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида Қирғизистон мусулмонлари идораси томонидан IV халқаро Қуръон тиловати мусобақаси ўтказилмоқда.
Нуфузли мусобақада дунёнинг 30 мамлакатидан келган энг маҳоратли қорилар чиқишини Ислом оламида машҳур бўлган катта қори устозлардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради.
Мазкур мусобақада юртимиз номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3-босқич талабаси Абдулҳай қори Ҳасанов иштирок этмоқда.
Аллоҳ таоло қоримизга улкан зафар ва муваффақиятлар ато қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати