Шу йил 20 август куни Самарқанд вилояти вакиллиги биносида “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичини ўтказиш бошланди.
Мазкур беллашувда Самарқанд вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошчилигида Пастдарғом, Нуробод, Оқдарё, Булунғур, Жомбой, Иштихон, Қўшрабод, Самарқанд, Пайариқ туманлари ва Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар иштирок этди.
Кўрик-танлов давомида имомларнинг тафсир, тажвид, фиқҳ, ақоид ва сийрат фанлари бўйича билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.
Ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар чиқишини белгиланган мезонлар асосида баҳолаб бормоқда.
Кўрик-танлов давом этмоқда.
Самарқанд вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати