Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жониев Музаффархон Сурхондарё вилояти делегацияси билан бирга Малайзиядаги Қиролича Ража Зарит София номидаги Ислом тадқиқотлари маркази раҳбари доктор Моҳд Ҳилми Бин Рамли билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг хозирги кунда олиб борилаётган илмий фаолият натижалари, алломалар меросини ўрганиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Шундан сўнг Қиролича Ража Зарит София номидаги Ислом тадқиқотлари маркази раҳбари томонидан марказ фаолияти, кутубхонаси, талаба ва тадқиқотчиларга яратиб берилган шарт-шароитлар билан таништирди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаш, семинар ва конференциялар ташкил этиш, ҳамда ҳамкорликда Ҳаким Термизийнинг илмий мероси ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб боришга келишиб олинди.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Муҳаддис Аҳмад Шерозий раҳимаҳуллоҳ вафот қилгач, бир киши унинг ўғлининг олдига келиб деди:
- Тушимда отангни кўрдим. Шероздаги масжид меҳробида турибди. Эгнида чиройли кийимлар, бошида турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож бор эди. Мен ундан сўрадим:
- Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?
Отанг деди:
- Мени Аллоҳ мағфират этди, икром қилиб жаннатига киритди!
- Нима сабабдан?
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтганим сабабидан!
Жума куни салавотни кўпайтиринг!
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.