Мустақилликнинг 33 йиллигига саноқли кунлар қолди. Анъанага кўра, қутлуғ айём арафасида ҳашарлар уюштирилиб, ободликдан диллар ёришади.
Тошкент шаҳрида жойлашган масжидларда ҳам бугун, 24 август куни умумхалқ ҳашари ташкил этилди. Масжидлар озода этилиб, қутлуғ байрамга тайёргарлик бошлаб юборилди.
Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси томонидан тайёрланган юқоридаги роликда "Маҳалла еттилиги" таркибининг вазифалари ҳақида маълумот берилган.
"Еттилик" қуйидагилардан таркиб топган: маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқ ходими ҳамда ижтимоий ходим.