Эй фарзанд! Илм олишда ғайрат қил! Устозлар олдида сукут сақлаб, сўзларини жим эшит, яхши илмларни ёзиб, ёд ол...
Эй фарзанд! Одобнинг аввали эшита олишдир. Ҳар сўзловчининг гапини охиригача эшитиш одобнинг бошидир. Кишининг бағрикенг ва ўқимишли эканлиги бошқаларнинг гапларини эшита олиши билан белгиланади.
Аллоҳнинг инсониятга нозил қилган биринчи буйруғи ва сўзи – “Ўқи!”дир. Демак, инсон ўқиш, ёдлаш ва бошқаларга етказиш билан саодатманд бўлади. Бу буйруқни шараф билан адо этган Одам фарзандлари орасида энг фазилатли инсон Муҳаммад алайҳиссалом бўлганлар. Жаҳолат илм нури билан чекинади.
Илм олувчининг одоблари:
– ҳалол луқма ва кўп овқат емаслик;
– кўп гапирмаслик, кўп эшитиш;
– оз уйқу;
– яхши дўст-ҳамроҳ танлаш;
– Аллоҳ розилигини излаш – дунё учун эмас;
– солиҳ устоз танлаш;
– қалбда илмдан бошқага муҳаббат қўймаслик.
Исо алайҳиссаломга шайтон: “Сен Меҳрибон Аллоҳнинг пайғамбарисан. Мана шу чўққидан сакра. Сени Аллоҳ Ўзи асрайди”, деб айтганида, Исо алайҳиссалом: “Эй малъун, мен дунёга имтиҳон топшириш учун келганман. Имтиҳон олиш учун эмас”, деб жавоб берганлар.
"Ҳидоят" журналидан
Устоз – жамиятни олға бошловчи ва унинг эртанги кунини таъминловчи, таъбир жоиз бўлса, бир йўлчи юлдузлардир. Устозсиз ҳеч бир жамият камолга етмаган. Шунинг учун ҳам халқимизда “Устоз отангдек улуғ” деган чиройли иборалар бор. Шундай экан, устознинг ҳам ота-онадек ҳақлари бор.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мураббийларга олимларни ҳурматлаш, муаллим ва устозларни улуғлаш борасида кўпгина қимматли кўрсатмалар берганлар.
Имом Аҳмад, Имом Табароний ва Ҳоким Убода ибн Сомитдан розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кексаларимизни улуғламаган, кичикларимизга меҳрибон бўлмаган ва олимларимизни (ҳақини) билмаган менинг умматимдан эмас”, дедилар.
1-октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимларимиз Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тизимидаги масжидларда кўп йиллар давомида хизмат қилган, бугунги кунда нафақада бўлган нуроний имом домлалар ҳолидан хабар олиб, байрам билан қутлади.
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти
Матбуот хизмати