Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446

Илм олиш фазилати

28.08.2024   3712   1 min.
Илм олиш фазилати

Эй фарзанд! Илм олишда ғай­рат қил! Устозлар олдида сукут сақлаб, сўзларини жим эшит, яхши илм­лар­ни ёзиб, ёд ол...

Эй фарзанд! Одобнинг ав­вали эшита олишдир. Ҳар сўзловчи­нинг гапини охи­ригача эши­тиш одобнинг боши­дир. Кишининг бағ­рикенг ва ўқимишли экан­лиги бош­қаларнинг гапла­ри­ни эшита олиши билан белгиланади.

Аллоҳнинг инсоният­га нозил қилган биринчи буйруғи ва сўзи – “Ўқи!”­дир. Демак, инсон ўқиш, ёдлаш ва бошқаларга ет­казиш билан саодатманд бўлади. Бу буйруқни шараф билан адо этган Одам фарзандлари орасида энг фазилат­ли инсон Муҳаммад алайҳиссалом бўлган­лар. Жаҳолат илм нури билан чекинади.

Илм олувчининг одоблари: 
– ҳалол луқма ва кўп овқат емаслик;
– кўп гапирмаслик, кўп эшитиш;
– оз уйқу;
– яхши дўст-ҳамроҳ танлаш;
– Аллоҳ розилигини излаш – дунё учун эмас;
– солиҳ устоз танлаш;
– қалбда илмдан бошқага муҳаб­бат қўймаслик.

Исо алайҳиссаломга шайтон: “Сен Меҳ­рибон Аллоҳнинг пайғамбари­сан. Мана шу чўққидан сакра. Сени Аллоҳ Ўзи асрайди”, деб айтганида, Исо алай­ҳиссалом: “Эй малъун, мен дунёга им­тиҳон топшириш учун кел­ганман. Им­тиҳон олиш учун эмас”, деб жавоб берганлар.

"Ҳидоят" журналидан

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

28.09.2024   8526   1 min.
Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги WАМ Дубай валиаҳд шаҳзодаси, Бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташрифи доирасида Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасига борганини ёритди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Меҳмонлар ушбу меъморий ёдгорлик билан танишаркан, Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол Шоший қабри атрофида барпо этилган мажмуа таркибидаги Бароқхон мадрасаси, Қаффол Шоший мақбараси, Тиллашайх масжиди, Мўйи Муборак мадрасаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Саёҳати давомида Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Усмон мусҳафи сақланаётган Мўйи муборак мадрасаси музейидаги турли услубда ёзилган Қуръони карим нусхалари, нодир қўлёзмалардан ташқари, 20 мингга яқин китобдан иборат беназир тўпламни ўз ичига олган улкан кутубхона билан, шунингдек  барпо этилаётган “Ислом цивилизацияси маркази” мажмуаси билан ҳам танишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди
Ўзбекистон янгиликлари